БЕЗ ОЧЕРЕД САЛОМ!

БЕЗ ОЧЕРЕД САЛОМ!

Бундан 6-7 йил олдин тоғамникига боргандим.

У киши асл дехқон; шоли экадилар.

– Жиян, – дедилар. – Бу йил шоли экмоқчимасман. Ўзинг ўйлаб кўр:

А) Ҳар йил баҳорда олти ўғлимни эргаштириб “тўмэнги районлар”га йўл оламиз;

Б) Фермерга гектарига бир тоннадан шоли бериш шарти билан ер оламиз;

В) Жазирама ёзнинг иссиғини еб, шолини парваришлаб кеч кузда уйга қайтамиз;

Г) Фақат қишда уйда бўлиб, баҳорда яна “тўмэнги район”ларга…

– Қариганим сари тиззаларим-белим зирқираб оғрийди. Буни ҳаммаси – сувда-захда кўп юрганимдан!

– Тоға, – хазиллашдим мен. – Хукумат жиннимас, Сизни олтмиш ёшдан пенсияга чиқариб – олтмишдан кейин ҳамманинг тиззаси-ю бели оғрийди! Энди Сизга нима бор “тўмэн”да? Болаларингиз ўзлари бораверишсин. Энди Сиз қолинг, тўй-маракага, у ёққа-бу ёққа мехмонга боринг, хуллас, қарилик нашидасини суриб…

– Қанақасига қарилик нашида бўларкан? – деди тоғам. – Қарилик – бедаво дард! Мен бормасам, болаларнинг ўзлари у ёқдан бир килоям шоли обкелолмайди! Мен бу йил бошқача приём қилмоқчиман.

– Хўш-хўш, – дедим мен. – Қанақа приём?

– Хув анави қумтепанинг орқасида уруш инвалиди раҳматли отам “бир оёқлаб очган” бир гектарча ер бор, шу ерга тарвуз экмоқчиман.

А) Бозорда “доллар” деган тарвузнинг уруғи бор экан;

Б) Ҳар бир тарвуз қирқта солармиш…

– Бу тарвуздан экиб, қирқта тарвуз олган одам бормикан ўзи? – десам:

– Бор-да! – деди тоғам ишонч билан. – Сен ҳисоб-китоб қил, жиян:

А) 80 минг сўмга 10 минг уруғ оласан;

Б) Бир гектар ерга ўн мингта хаббан тарвуз экасан;

В) Бу уруғлар четдан келтирилган; улар бехато кўкаради;

Г) Майли, ҳар бир тарвуз қирқтамас, 20 та солақолсин;

Д) Бозорда тарвуз минг сўм – майли, мендан беш юз сўмдан ола қолишсин. Қани, ҳисобни айт-чи, қанча бўлди?

– Юз миллон сўм! – дедим нолларни қайта-қайта санарканман. – Тоға, шу вақт шоли эки-и-иб, нега ўзингизни ўзингиз хор қилиб юрибсиз?

– Ҳа жиян, тоғангни боши ғиж-ғиж ақл; фақат шу вақтгача иш-иш деб ишлатишга вақт бўлмаган!

– Тоға, сиздан бир илтимосим бор эди. – дедим шунда.

– Айт жиян, менда не гапинг бор?

– Тоға, у вақтда Сиз билан саломлашувчилар кўпайиб кетади, навбат кут-и-иб ўтирмайин. Хозироқ қуюқроқ қилиб саломлашиб қўяйлик!

– Мени хафа қилдинг, жиян! – деди тоғам. – Устимдан кулма, жиян: ўшанда – сенга БЕЗ ОЧЕРЕД САЛОМ бераман!

Хуллас, тоғам шу йили “тўман”га бормай, фронтавик-ногирон отаси “бир оёқлаб очган” ерга тарвуз экди.

Биринчи эккан уруғи нобоп эканми ё қум каламиши едими, ола чиқибди.

Яна экишибди, яна ўхшамабди.

Учинчи марта экиб, тарвузлари энди гулга кирганда, сув келмай қолибди.

Эшитишимча, тоғам шу йили ерга суртган “расход”ларининг яриминиям чиқариб олмаган.

Энг ёмони – шу йили тоғам олти ишчисидан ҳам айрилди; ўғилларининг ҳаммаси бирин-кетин Россияга қочиб-қочиб кетишди!

Давоми бор!

Муаллиф Қадамбой Отабоевнинг “Фэйсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умида бердиалиеванинг ноласи барчамизнинг ноламиздир

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистондаги жами ташкилоту муассасалар, жумладан, жойлардаги ҳокимият, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, суд, прокуратура идоралари ўз ...

Ўзбекистонда жон сақлаш учун кураш кетмоқда

Ўзбекистонда кейинги 25-30 йил ичида рўй берайтган ижтимоий-сиёсий эврилишлар ҳақида сўз кетганда, менинг кўз олдимга Танзаниядаги Серенгети пасттекислиги келади. Бу текислик ...

Россияда қонуний туғиш мумкинми? ҳомиладор мигрант аёллар учун эслатма

Россия қонунчилигида туғаётган аёлга бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт дейилган бўлсада, амалда ҳомиладор мигрант аёллар кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу мавзуда ...