Роскомнадзор Telegram мессенжерини тўсиб қўйиш ҳақида даъво берди

Роскомнадзор Telegram мессенжерини тўсиб қўйиш ҳақида даъво берди

Ўтган чоршанба куни Роскомнадзор Telegram раҳбариятига қўйган муддат тугади. Бу идора фойдаланувчиларнинг хабарлари шифрланиш калитларини ФХХга беришни талаб қилди.

Ўшанда ФХХ раҳбари Александр Бортников ўтган йили Россияда содир этилган ва олди олинган ҳамма террорчилик ҳаракатларини тайёрлашда мессенжерлардан фойдаланилганини баён қилганди.

Аввалроқ Россия Олий суди Telegramнинг шифрлаш калитларини махсус хизматларга бериш ноқонунйлиги юзасидан ФХХга қилган даъвосини рад этган эди. Telegramдагилар ёзишмалар махфийлигини кафолатлайдиган Россия Конституциясига ҳавола қилишган эди. Бироқ бунга жавобан ФХХ мессенжердан фойдаланувчиларнинг хабарлари, гўёки, Конституция қўриқлайдиган ахборот эмаслигини баён қилган эди.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши (ИҲК) аъзолари Роскомнадзорни Telegramни тўсиб қўйишдан воз кечишга, ФХХни эса “миллий хавфсизликка таҳдид солаётган якка тартибдаги фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини олишнинг бошқа усулларини топиш”га чақирди”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда 200 дан ортиқ ҳарбий қўлга олинди

Туркияда FETO маърузачиси Фетхулла Гюлен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилинган 210 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» нашри ...

Ӯзбекистон республикаси президенти шавкат миромонович мирзиёевга мурожаат

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Ҳурматли жаноб Президент! Мен Боҳодир Чориев, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосчиси ва етакчисиман. (more…)

Ўзбекистондаги қамоқхоналар ўзини ўзи боқишга ўтади

  Президент Мирзиёев 11 августда имзолаган қарорда ички ишлар идораларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ўташ соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш ...