14 ёшинг муборак бўлсин, “Бирдамлик” ХДҲ

Бундан роппа-роса 14 йил олдин, яъни 2004 йил 10 апрелда “Бирдамлик” ҳаракати дунёга келган чоғда Ҳаракатга асос солган Баҳодир Хон Туркистонга кўпчилик юртдошларимиз ҳавас билан боқди. Ҳали 35 ёшга тўлмаган тиниб-тинчимас йигитнинг сиёсий фаоллигига тан берди. Унга омад ва муваффақиятлар тилашди. Фаолиятини сидқидилдан қўллаб-қувватлашди.

Гарчи, шу пайтларда мамлакатда сиёсий вазият оғир бўлишига қарамасдан “Бирдамлик” сафига аъзо бўлишга чоғланганлар ҳам кўп бўлди. Бироқ, сир эмаски, юртдошларимиз орасида мазкур Ҳаракатнинг фаолияти узоққа боришидан шубҳаланганлар ҳам йўқ эмас эди. Аммо олий ҳакам саналмиш вақт шубҳалар исканжасида қолганларнинг гумонлари ўз тасдиғини топмаганини кўрсатди. “Бирдамлик” ҳаракати йилдан-йилга

нуфузли сиёсий ташкилотга айланиб борди. Баҳодир Хон Туркистоннинг бетиним саъй-ҳаракатлари туфайли “Бирдамлик” дунёдаги машҳур сиёсий элита вакиллари ва сиёсат оламидаги донгдор арбоблар тилига тушди.

Фаолиятининг кейинги йилларида ўз номини “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати деб ўзгартирган сиёсий ташкилотнинг кенг оммага танилиши, албатта, осон кечмади. Бу йўлда қатор йўқотишлар бўлди, қурбонлар бўлди. Ҳаракат етакчиси ва фаоллари бир неча марта ҳар хил жабру зулумларни бошдан ўтказди. Шундай бўлса-да, сира орқага чекинмади. Аксинча, Ҳаракат йилдан-йилга тобланиб борди.

Фаолиятини бошлагандан то ҳозирги кунгача Ўзбекистондаги сиёсий режимга қарши нозўравон усул билан курашиб келган Ҳаракат номи бугун фақат Ўзбекистонда эмас, балки узоқ-яқин хорижий мамлакатларда ҳам нуфузга эга. Жаҳондаги сиёсий ташкилотлар саҳнидан ўзига яраша ўрин эгаллади.

“Бирдамлик” ХДҲ етакчиси, таниқли сиёсий арбоб, нуфузли мухолифат лидери Баҳодир Хон Туркистон раҳнамолигида ўтган 14 йил ичида мамлакатимиздаги сиёсий режимга қарши юзлаб тинч норозилик намойишлари ўтказилди, ҳар хил сиёсий тадбирлар уюштирилди. Ҳаракатнинг Биринчи Қурултойи Ўзбекистон Республикаси куч ишлатар тизимларининг жиддий қаршиликларига қарамай 2009 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Биринчи Қурултойга бошқа вилоятлардаги фаолларнинг иштирок этишига қаттиқ қаршилик қилинди. Шу сабабли Ҳаракатнинг Биринчи Қурултойи Конқференция шаклида қолдирилди. Ниҳоят, Ҳаракатнинг Иккинчи Қурултойини АҚШнинг Сент-Льюс шаҳрида 2014 йилнинг 26-27 апрель кунларида ўтказишга муваффақ бўлинди. Айни пайтда Учинчи Қурултойни ўтказишга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Ўтган йиллар давомида “Бирдамлик” ХДҲнинг сафи сезиларли даражада кенгайди.

Бугун мамлакатимизда ҳуқуқий, адолатли, демократик давлат барпо этишга, мулкдорликка асосланган қудратли жамият қуришга ҳисса қўшиш мақсадида астойдил ҳаракат қилаётган, сиёсий, иқтисодий ва бошқа ислоҳотларга оид қатор ғоялари билан халқ ичида мартабаси ошиб бораётган “Бирдамлик” ХДҲ ўзининг 14 йиллигини нишонламоқда.

Ишончимиз комилки, “Бирдамлик” ХДҲ келгусида ўз олдига қўйган мақсадларга албатта эришади. Биз мазкур Ҳаракатнинг миллатпарвар, ватанпарвар, жонкуяр етакчисига ҳамда барча фаолларига қайрилмас қанот, метин ирода, мустаҳкам соғлик, сиёсий фаоллик ва ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

“Бирдамлик” ХДҲнинг 14 йиллиги муборак бўлсин, азиз маслакдошлар!

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бемаврид ажал қалбимизни тиғлади

Яна бир фожеа рўй берди. Яна бир ҳалокат ўзбекистонликларнинг руҳиятини сўндирди, кайфиятини талатум, кўнглини хонавайрон қилди. Яна бир даҳшатли хабар узоқ-узоқларда рўзғор ...

Бизга амалий кўмак керак: мени жисман йўқ қилиш истагида оғулашмоқда !

МЕНИНГ ФАОЛИЯТИМ УЧУН ФАРЗАНДЛАРИМ ТАВОН ТЎЛАШИ КЕРАКМИ? ЁШ ҚИЗАЛОҚЛАРИМНИ ЗАҲАРЛАШ КИМГА, НИМАГА КЕРАК?   Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча элчихоналар ва дипломатик ...

Баҳодир хон туркистон 15 октябрдан  ақшнинг вашингтон шаҳрида очлик   акциясини эълон қилди

Бирдамлик Халқ Демократик Партиясининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон 15 октябрдан  АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ўзининг норозилигини намойиш қилиб, очлик   акциясини эълон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400