“Нега йиғланади – йиғланмасин!”

“Нега йиғланади – йиғланмасин!”

Ҳокимиятдагилар ҳар шанбада аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганишяпти.

Ўтган шанба куни уйимга кастюм-шим кийган икки йигит кириб келишди. Салом алик йўқ, тўғри томорқа томонга ўтиб, уёқ-буёғини кўрган бўлишди. Шундан кейингина – қайтиб келиб, ҳалиям чўзиқлигича турган қўлимни сиқиб саломимга алик олишди.

– Томорқангиз зўр-ку! – дейишди улардан бири. – Биз ҳокимятданмиз, аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётгани текшириб юрибмиз. Томорқа экилмаган бўлса, тамом – “налог” уч баробар ортади! Сизда ҳамма нарса жойида экан. Бизга қандай шикоятлар бор, айтинг?

Бу йигитларни Абдулла Қаҳҳорни “Ўғри” ҳикоясидаги “нега йиғланади – йиғланмасин!” деган АМИНга ўхшатдим. Қараса, ёшим уларникидан катта, лекин ФУҚАРОман ҳамда коляскада ўтирибман, шунгами сиз дейишга тили қурғур бўйсинмаяпти шекилли?

– Шикоят йўқ, худога шукур, – дедим. – Фақат… Мана ўн кун бўлди – сув йўқ, сувсизликдан экинларимиз қурий бошлади!

– Сув хеч қаерда йўқ, буни еча олмаймиз! – иккинчи ҳокимятчи. – Хозирча водопроводдан суғориб амаллаб туринг. Бошқа муаммоингиз бўлса, айтинг – марҳамат ечиб берайлик?

– Муаммо бор, – дедим мен. – Бир қизим контракт билан ўқийди, шартнома пулини ўтказиб беринг!

Улар бирваракайига кулиб юборишди.

– Бу ҳам қўлимиздан келмайди. – дейишди кула кула кўзларидан чиққан ёшни артишаркан. – Бошқа бирор нарса айтинг?

– Худога шукур, хеч қандай муаммо йўқ! – дедим мен. – Илойим, юртбошимиз соғ-саломат бўлсинлар, пенсиямни ойма ой олиб турибман. Хатто ҳокимятчилар ҳам келиб холимиздан хабар олиб туришибди. Ҳаётимиз – СВЕТНОЙ!

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тарихнинг оғир синовлари

Қудратли СССР давлатида бошланган “Қайта қуриш” ва сал ўтиб келган миллий мустақиллик иттифоқ таркибидаги 15 республикадан бири бўлган Тожикистон учун ҳам қимматга тушди. ...

Андижонда икки кун олдин йўқолган банкирнинг жасади сойдан топилди

"Ҳамкорбанк"нинг Андижон вилоят, Жалақудуқ туман бўлими ходими, 28 яшар Фазлиддин Қосимовнинг жасади 11 март куни қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилди. ...

Ўлим жазоси ижро этилганмиди ўзи?..

Ёки маҳкумнинг турмуш ўртоғи 19 йилдан буён бу саволга жавоб топа олмаётгани ва бу борадаги мурожаатлар идоралар ўртасида бюрократия тўпи бўлиб айланиб юргани тўғрисида аччиқ ...