Президентни маддоҳлардан асраш керак!

Депутат Олимжон Тўхтаназаров

Ӯзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги пайтларда ялтоқликка ҳаддан ташқари ружу қӯймоқда. Бизнингча халқ орасида ҳеч қандай нуфузга эга бӯлмаган, фақат сайлов арафасида ва сайловлардагина номи тилга олинадиган мазкур партия ӯз номини ялтоқлик, маддоҳлик орқали бӯлсада танитиш истагида.

Биз ӯтган куни партиянинг “Менинг фикрим” ижтимоий порталида президент Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи ёритилгани ва мазкур таклифни 10 минг киши қўллаганини маълум қилган эдик. Бугунги хабардан маълум бӯлишича, қӯлловчилар сони 11,5 мингдан ошиб кетган. Аммо эътиборли томони шундаки,  ӮзЛиДеПчиларнинг мазкур таклифига қаршилар ҳам йӯқ эмас. Агар диққат билан кузатилса,  Президентга “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони берилишига қарши томон Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдан тамомила норози ёки айрим кимсаларнинг таъбирига кӯра “ғаразли тоифалар” ёхуд “мамлакат тараққиётини кӯролмайдиган ғаламис кимсалар” эмас, балки мазкур воқеликка холис ёндашаётган гуруҳлар эканлиги аён бӯлади.

Бизнингча, Ӯзбекистон Либерал-демократик партияси мутасаддиларига ӯзларининг оламшумул бу ташаббус ва таклифлари камлик қилган кӯринади. Бунга уларнинг Президентни “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлашга доир таклифлари ҳали ҳовуридан тушмай, ӯзларининг бу таклифига нисбатан ҳукуматнинг муносабатини билмай туриб яна яп-янги таклиф билан чиққани мисол бӯла олади. Хуллас, ушбу “чӯнтак партия” Президентни фақат “Ӯзбекистон қаҳрамони” сифатида эмас, балки Нобель мукофотининг соҳиби сифатида ҳам кӯриш ниятида. Партиячиларнинг бу “орзуси” ӮзЛиДеП аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, ӮзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бўлиб ишлайдиган 50 яшар Олимжон Тўхтаназаров томонидан билдирилди.

Наманганлик жаноб депутат 25 май куни “Озодлик” радиоси билан суҳбатда ӯзига халқ берган ваколатдан фойдаланиб, Нобель мукофоти таъсисчиларидан Ӯзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиëевга Нобель мукофоти беришларини сўрашини баён қилди.

Депутат Олимжон Тӯхтаназаровнинг фикрича, Ш. Мирзиёев Нобель мукофоти низомида назарда тутилган барча номинациялар бўйича мукофот олишга лойиқ. Эслатиб ӯтамиз:

Нобель мукофоти физика, кимё, тиббиëт, адабиëт ва тинчлик соҳаларида фавқуллода кашфиëт қилганларга берилади. Афсуски, Шавкат Мирзиёев юқорида саналган соҳалардан биронтасида ҳам ҳали фавқулодда кашфиётлар ихтиро қилишга улгурмади. Тиббиёт соҳасида туғруқхонада ишлайдиган шифокорларнинг порахӯрликка муккасидан кетганини жиддий танқид қилгани ҳисобга олинмаса соҳада эътиборга молик ишлар амалга оширилганича йӯқ. Мазкур соҳада ақалли коррупцияга узил-кесил барҳам берилмади.  Ӯзбек шифокорлари ҳали-ҳануз дунёда энг кам ойлик маош олувчилар рӯйхатида энг охирги ӯринларда қолмоқда.

Агар воқеликка холис ёндашсак, у ҳолда давлат раҳбари физика, кимё соҳасида ҳам мақтовга муносиб, кенг халқ оммаси эътиборига тушган янгиликлар ихтиро қилмагани аёнлашади. Хароб аҳволга тушиб қолган Ӯзбекистон Фанлар академияси 25 йиллик талатумлардан кейин ҳали қаддини ғоз тутганича, Ӯзбекистон фани тараққий топганича йӯқ.

Депутатнинг айтишича, Президент адабиёт соҳаси бӯйича ҳам мукофот олса арзийди. У ӯзининг бу фикрини Президентнинг адабиëтга эътибор бераётгани билан изоҳлайди. Ҳолбуки, Нобель таъсисчиларининг адабиётга шунчаки “эътибор бераётган” жами шахсларга ӯз мукофотини қӯш қӯллаб тутавермаслиги кундай равшан. Боз устига ӯтган икки йил ичида, аниқроғи, Мирзиёев бошқаруви даврида адабиётимизнинг айтарли даражада гуллаб-яшнаб кетгани кузатилмади. Адабиётимиз мустақиллик йилларидаги ӯтган турғунлик даврида бир жойда қандай депсиниб турган бӯлса ҳозир ҳам худди шундай ҳолатда. Буни инкор эта олмаймиз. Ӯзбек адабиётида нафақат Мирзиёев даврида, балки сӯнгги чорак асрда жаҳон аҳли эътироф этадиган биронта адабий асар яратилгани ҳеч кимга аён бӯлмаганидек, бунга мавжуд сиёсий тузум йӯл бермагани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Депутат Олимжон Тӯхтаназаров ӯз суҳбатини Шавкат Мирзиёевга Нобель мукофоти таъсисчилари  бугун ё эртага Ӯзбекистонга ӯзлари келиб Президент Шавкат Мирзиёевга Нобель мукофотини топшириб кетишини, бу шак-шубҳасиз аниқ эканини, буни унинг кӯнгли сезиб турганини кӯтаринки руҳда билдирган ҳолда якунлаган… Мана, бизнинг депутатларимизнинг савияси, билими. Биз оддий халқ маддоҳликда, лаганбардорликда, шахсга сиғинишда устасифаранг бундай депутатлардан нимани кутсак бӯлади?..

Адашмасак, 1994-95 йилларда Фарғонада собиқ президент И. Каримовнинг бюсти тайёрланиб, шаҳар марказига ӯрнатилганда ИАК бунга жиддий қарши чиқиб, ӯз навбатида буюртмачиларнинг ҳам, бажарувчиларнинг ҳам яхшигина таъзирини берган эди. Бироқ Президентни бора-бора атрофидаги маддоҳлар мағлуб қилганди. Бунинг натижаси ҳаммага маълум. Давлат раҳбари камчиликларни кӯра олмайдиган даражага етиб келди, аниқроғи маддоҳлар президентнинг камчиликларни кӯришига йӯл бермади. Натижаси эса ҳаммага аён. Демак, ҳақиқатанан хушёр бӯлмоғимиз, президентни маддоҳлардан асрамоғимиз керак!

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда маҳалла посбони лавозими тугатилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (346-сон, 22.04.2019 й.). Бу ҳақда ”Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарор билан профилактика (катта) ...

Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ​тошкентдаги шов-шувли дастурлар ва эфирга узатилган «браво» ҳақида муносабатини билдирди​ 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров кўп шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкентда концерт берган айрим ғарб мусиқа ижрочилари, ТВ эфирига ...

Санкт-петербургда портлаш: гумонланувчи яна ‘марказий осиёлик’ми?

Тергов қўмитаси "Перекрёсток" дўконидаги видеокузатув ускунаси портлашни ташкиллаштирганликда гумонланаётган йигит тасвирини аниқлади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400