Сайёҳлар энди кунлик ҳақ тўлайдилар

Molbulak.ru сайти фотоси

Ўзбекистон ҳукумати туристларнинг вақтинчалик регистрация тўловига доир қоидага ўзгартиришлар киритди. Аввали вақтинчалик прописка учун бирданига ҳақ тўланган бўлса, эндиликда тўлов туристларнинг Ўзбекистонда неча кун туришига қараб тўланади, деб хабар беради Давлат туризм қўмитаси маълу-мотига таянган ҳолда «Новости Узбекистана».

Янги тартибга кўра, узоқ хорижлик турист 30 кунлик регистрация учун энг кам иш ҳақининг 2 фоизи баробарида ҳақ тўлайди. Бугунги кунда бу сумма 3445 сўмни ($0,43) ташкил қилади. Демак, чет эл фуқароси мамлакатда 30 кун турса, у ҳолда $13 тўлайди. Аввали бу тўлов туриш муддатидан қатъий назар $20 ташкил этарди.

МДҲ давлатлари фуқаролари ҳам шунга ўхгаш тартибда ҳақ (бир кун туриш учун – $0,43) тўлайдилар. Бунга қадар собиқ СССР ҳудудидан келган одамлар уч кундан олти ойгача муддат вақтинчалик регистрация учун бирданига $5 тўлар эдилар. Давлат туризм қўмитасининг фикрича, мазкур ўзгариш туристлар учун пулни теъжашга имкон беради. Бу қариндошларини кўриш учун келадиган ва ўн кундан ортиқ турмайдиган (бу муддатга тўлов – $4,3 ташкил этади) қўшни республикалари фуқароларига ҳам таалуқли қоидадир.

Бундан ташқари, чет элликларнинг вақтинчалик регистрацияси учун жавобгарлик қабул қилувчи томон зиммасига юкланади. Улар қонун бузилган тақдирда жаримага тортиладилар. Эслатиб ўтамиз, жарима минимал иш ҳақининг 50 дан 100 баробар ини ташкил этиши мумкин. Бу рақамларда $1000 дан $2000 суммага тенг тўловдир.

Бироқ, “йўловчи” туристлар, яъни палатка ва трейлерда яшаб, сайр қиладиганлар регистрация учун ўзлари жавоб берадилар. Агар улар томонидан регистрация қонуни бузилса, у ҳолда бундай туристларга сайёҳлик тўловидан ўн баробар кўп жарима солинади. Бу ҳар бир кун учун ўртача иш ҳақининг 10 фоизини ($2) ташкил этадиган тўловдир. 29 май кунги ҳукумат қарори билан бундай туристлар учун интернет орқали олдиндан борадиган жойларидан регистрациядан ўтиш имконияти берилган.

Февраль ойида президент Шавкат Мирзиёев туристларнинг ички ишлар органларига учраб, сарсон бўлмасликлари учун топшириқ берди. Шу сабаб, республика ҳукумати 30 кунгача турадиган чет эл фуқаролари учун бепул регистрациядан ўтишга доир қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Лекин у тасдиқланмади. Давлат туризм қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йил Ўзбекистонга 2,5 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган. Бироқ, кейинчалик қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов бу кўрсатгич нотўғри экани, мамлакатга 200 минг турист ташриф буюрганини маълум қилди.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда архивдан маълумотнома олиш 2020-йидан осонлашади

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга асосан, кейинги йилдан архивдан ...

Қашқадарёда исиниш мақсадида тезак ёққан оила заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Жорий йилнинг 22 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи аёл уйида исиниш мақсадида тезак ёқиб, ухлаб қолиши оқибатида ундан сизиб чиққан ис ...

Москвада 6 нафар марказий осиёлик қурувчи тириклайин ёнди

Москвада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши қурбон бўлди, бир киши омон қолди. Маълумотларга кўра, қурбонлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир. Кузатувчилар қиш мавсуми ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400