20 ёшли ўзбекистонлик 8 ой Тожикистонда қулликда бўлганини айтмоқда

Тожикистон ИИВ 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жасур Амировнинг мурожаатини тергов қилмоқда. Унинг айтишича 8 ой Ғиссор туманида яшовчи аҳоли вакили уни меҳнат қуллигида ушлаб турган.

Жасур Амиров 15 июнь куни икки йил аввал ота-онаси ажраб кетганини, у отаси билан Термизда яшашини, онаси эса икки синглиси билан Ғиссорга кўчиб ўтгани ва турмушга чиққанини айтди. Ўтган йилнинг октябрь ойида йигит тожик визасини олди ва онаси билан кўришиш мақсадида Тожикистонга келди.

Бироқ, онаси билан дийдорлашув узоқ давом этмади. Бир неча кундан сўнг онаси пул топиш мақсадида Туркияга кетди, бироз вақт ўтиб эса ўгай отаси Жасурни уйдан ҳайдаб юборди. Термиздаги уйига қайтиш учун йигитнинг қўлида пул йўқ эди, шу сабабли мардикор бўлиб пул ишлашга қарор қилди. Йўлда у маҳаллий аҳоли вакили билан танишиб қолди ва йигит мардикор бўлиб ишлаш нияти борлигини айтди. У рози бўлди ва йигитни Ғиссор туманидаги Сайёд қишлоғига олиб кетди.

«Уйига келишимиз билан, у паспортимни олиб қўйди, уйдаги хоналардан бирининг бурчагини менга ажратиб берди, шу заҳотиёқ уйни тартибга келтиришим ва уй деворларини сувоқ қилишимни буюрди», –дейди суҳбатдош.

Шу тариқа Жасур Сайёд қишлоғидаги Нуъмон Мирзоевнинг уйида саккиз ой яшади, бу ойларни у “жуда ҳам оғир” деб атади. Унга бажарган иши учун хақ тўлашмади, ёмон овқатлантиришди, паспортини эса бошқа кўрмади. Бироқ, Нуъмон Мирзоев йигитнинг сўзларини бутунлай инкор қилмоқда. Унинг айтишича, хақиқатан ҳам Жасур Амиров ўзининг уйида яшаган ва уй ичидаги барча юмушларни бажарган. «Бироқ мен уни ушлаб турмадим ва паспортини олиб қўймадим», –дейди Мирзоев.

Мазкур факт бўйича Тожикистон ИИВнинг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси тергов олиб бормоқда. Ҳуқуқ тартибот идорасининг ходими Фирдавс Истамовнинг сўзларига қараганда, Термезда истиқомат қилувчи Жасур Амиров ўтган ҳафтада мурожаат қилиб бошидан кечирган воқеаларни айтиб берган. «Ходимларимиз Жасур Амиров, Нуъмон Мирзоев ва Сайёд маҳалласи раиси билан суҳбатлашиб, улардан кўрсатма олди», –дейди ҳуқуқ тартибот идорасининг вакили.

Ҳозирча жиноий иш очиш борасида қарор қабул қилинмаган.

Жасур Амировнинг сўзларига қараганда, Мирзоевнинг уйида яшаган даврда унинг кўчага чиқишига руҳсат беришмаган. Саккиз ой давомида йигитча ўзга юртда доимий рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаган.

Жасурнинг айтишича, бир ҳафта мобайнида кўчада, масжидда яшаган, айрим ҳолларда бегона одамлар тунаш учун унга бошпана беришган. У шунингдек, паспорти «тасодифан» чўнтагида пайдо бўлиб қолганини ва хозир ҳужжати ҳуқуқ тартибот идораларида эканини айтди. Йигитча ёрдам сўраб Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасига мурожаат қилиш нияти борлигини айтмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона политехника институти талабаси ўзини осиб қўйди

Бугун, 4 март куни Фарғона Политехника институти Қурилиш факультети 2-босқич талабаси Н.нинг осилган ҳолдаги жасади институт ҳудудидаги дарахтга осилган ҳолда топилган. Бу ...

Қаҳрамон шукржонов: “миллий таомлар” динозаврлар каби қирилиб кетадилар”

“Миллий таомлар” феномени ресторан бозорининг келажагини барбод этади, деб ҳисоблайди R-Keeper Uzbekistan бош директори, ресторан ва меҳмонхона бизнесини автоматизациялаш ...

Президент портали хўжакўрсинга ишламоқда

2018 йил 24-cентябрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Низомий кўчаси 3-а уйда яшовчи Саидахон Бердибоева исмли аёл уй-жой масаласида Президент порталига мурожаат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400