Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон деб қайта номланди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Жанубий Қозоғистон вилоятини Туркистон деб қайта номлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Фармонга мувофиқ, Туркистон шаҳри вилоят маркази ҳисобланади.

Назарбоев Туркистон шаҳри асрлар давомида Қозоқ хонлиги ва бутун турк дунёсининг сиёсий ва маънавий юраги бўлиб келганини айтган.

Бир вақтнинг ўзида Чимкент шаҳрига республика аҳамиятига молик шаҳар мақоми берилмоқда.

Қозоғистон раҳбарига кўра, аҳолиси 1 миллиондан ошган Чимкент сармояларни жалб этувчи янги марказга айланмоқда.

“Чимкент нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасида сармоялар, технологик ва интеллектуал заҳираларни ўзига жалб этаётган марказга айланади. Бунинг учун барча шароит ва салоҳият мавжуд”, – дея Назарбоевдан иқтибос келтирмоқда қозоқ нашрлари.

ziyouz.comФото муаллифлик ҳуқуқиZIYOUZ.COM
Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси Турк ва мусулмон дунёсининг муҳим зиёратгоҳларидан саналади

Туркистон шаҳри 16-18 асрларда Қозоқ хонлиги пойтахти бўлган.

Ундан аввал Ясси номи билан билинган шаҳар Ипак йўлининг асосий савдо марказларидан бўлган.

12-асрда бу ерда вафот этган буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий қабри турк ва мусулмон дунёсининг муҳим зиёратгоҳларидан саналади.

14-асрда Амир Темур Олтин Ўрда устидан ғалаба шарафига Яссавий қабри устида улкан мақбарани қурдирган.

Мақбара ҳозирга қадар асл кўринишида сақланиб қолган.

Манба: bbc.com/uzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозор қиймати мавжуд активлар нега текинга берилиши керак?

“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизини "ноль" қийматда Россиянинг Николь-Пак компаниясига бериш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинибди. ...

Элдор муҳаммадиев: самарқандлик ўқувчи қизлар гинеколог текширувидан ўтказилмаган

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиларининг бокиралиги текширилгани ростми? Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хорижий ОАВларда тарқалиб кетган шу мазмундаги ...

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...