Санъатнинг шармандали “санъати”

ОАВларида барчанинг нафратига учраган Санъат Умаровнинг ўта шавқатсиз инсонга ўз онаси, опаси, синглиси каби аёл кишига қилган муносабатини ёзиб, ўз фикрларини билдирмоқдалар. Бунга жавобан ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С. Умаровга нисбатан  жиноят иш қўзғатгани  юзасидан расмий маълумот бергани мени ушбу мавзуда ўз фикримни билдиришга ундади.

Жабрланувчининг аризаси асосида Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С. Умаров ва бошқалар уни шаҳар ИИБ биносида ечинишга мажбур қилишганлиги акс этган видеотасвирни С.Умаровнинг шахсан ўзи телефонига тасвирга тушурганини билдим. Эҳ, виждонсиз сени ҳам она туққанми? Опанг, аёлинг, қизинг борми? Балки, “бу аёлни ўғри, жиноятчи” дерсан. Инсонни суд ҳукмисиз ҳеч ким жиноятчи деб аташга ҳаққи йўқ. Сен қонун ҳимоячиси эмассан, қонун, халқ, қолаверса, давлат ва Президент олиб бораётган сиёсат душманисан.

Сендек юраги тош касларни, инсонийликдан маҳрум бӯлган нотовонларни қаттиқ жазолаш керак.

“Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 03.06.2018 йил соат 10:00 ларда фуқаро Н.Т. Каттақўрғон шаҳрининг «Деҳқон бозори»да бўлган вақтида шаҳар ИИБ ходимлари уни ўғрилик қилганликда гумон қилиб, шаҳар ИИБ маъмурий биносига олиб келишганлиги аниқланган.

Шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаров унга ўғрилик қилиш мақсадида бозорга келганлигини айтиб, уни ҳақорат қилган.

Сўнг ИИБ маъмурий биносининг коридорида Н.Т. нинг эгнидаги барча кийимларини ечишга мажбур қилиб, бу ҳолатни ўзи видеотасвирга олган.

“Сени ким деб айтиш керак? Ифлос десам, ифлос сени олдингда тоза.

Аёл кишини қандай қилиб аёл шу аҳволга солишга жазм этдинг?!

Сени қамаш керак! Сазои қилиш керак! Ўзингни Қаттақўрғоннинг катта йўлида ўшандай ҳолатга солиб, эшакка тескари миндириб қўйиб юбориш керак!

Ҳамма ота-онангга лаънгалар ёғдирмоқда.

Эй ғофил, ота- онагнинг айби сени тарбиялаб, ўқитиб одам бўлсин деганими?

Сен эл нафратига дучор бӯлдинг.

Муаллиф: Олимжон Тӯхтаназаров, депутат

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018 йил ii чорагида россиядан ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум 

Россия Марказий банки 2018 йил 2-чораги давомида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажмини эълон қилди.  Маълумотларга кўра, 2018 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга ...

Эрдӯғон билан қодиров нима учун юрт бошқарувидан кетмоқчи?

Ҳафта хаёлга келмаган воқеалар билан бошланса шанбагача қандай ӯзгаришлар рӯй бераркан, деб ҳайрон қоласан, киши. (more…)

Тожикистон: таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Тожикистонда маориф соҳаси, яъни таълим тизими йилдан-йилга илгари силжиб, янги ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400