Тожикистонлик аёл эри Россиядан қайтишини истаб ўғлининг танасига 10та игна санчди

Тожикистонда аёл бир ёшли ўғлининг баданига атайлаб 10та игна санчди, у шу тариқа Россияда юрган эрини қайтармоқчи бўлган.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг 7 июль куни маълум қилишича, гумондор «30 ёшли эри Россия Федерациясидан қайтиши учун бир ёшли ўғлининг баданига атайлаб 10 дона металл игнани санчган, суд–тиббиёт экспертизаси хулосаси натижасида ёш боланинг саломатлигига оғир зарар етказилгани аниқланди ва у шифохонага ётқизилди”.

Айни дамда болакайнинг 26 ёшли онаси, Рудакий туманидаги Сариқишти қишлоқ жамоатида яшовчи аёл ушланди, у саломатликка оғир зарар етказганликда гумонланмоқда. Жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Бундан аввал Душанбедаги Миллий Тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдакнинг баданидан 10та игна топишди, уларнинг фикрича, гўдак ўз ҳолича бу игналарни ютиб юбориши мумкин эмас.

Рентген-тадқиқот игналар бош чаноғи, буруннинг қуйи қисми, оёқ, бўйин ва кўкрак қафаси, шунингдек бола танасининг бошқа қисмларидан топилган.

Айрим игналар терининг ичкарисигача кириб кетгани боис шифокорлар биринчи операция вақтида атиги 6та игнани олиб ташлашга муваффақ бўлишди, яна 4 та игна гўдакнинг танасида қолмоқда.

Шифокорларнинг айтишича, агар болакайнинг ўзи игналарни ютиб юборганида эди, у ҳолда ички органларига зиён етказган бўларди ва игналар ошқозон-ичак йўлида туриб қолган бўларди.

Мудассир Каримов — Рудакий туманидаги Конституция қишлоғида истиқомат қилувчи оиланинг иккинчи фарзанди. Болакайнинг отаси меҳнат миграциясига кетган, онаси – уй бекаси ва фарзандларини ўзи тарбия қилмоқда.

Боланинг бувиси Маҳфират Ҳасанованинг айтишича, айрим игналарни бир ой аввал билиб қолишган, онаси болакайни эмизаётганида милкидаги игналарни кўриб қолган.

Гўдакни жарроҳлик амалиётида қатнашган шифокорлар бу каби вазият билан илк бор тўқнаш келишганини айтишмоқда. Шуҳрат Чориевнинг айтишича, иккита игна тикув машинасиники бўлган, яна иккита тушунарсиз ўткир металль парчасини топишган. «Яна иккитаси оддий игна эди. Улар янги эмас, гўдак баданида анча туриб қолгани учун жанглай бошлаган эди», -дейди шифокор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида халқ таълими ходимлари 2019 йил учун ўндан ошиқ газета-журналга обуна бўлишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди. ...

Болаларнинг неча ёшидан қорбобога ишонмай қўйиши ўрганилди

Англиянинг “Exeter” университети олимлари Қорбобо билан боғлиқ ижтимоий масалаларни тадқиқ қилишмоқда. Университетнинг психология бўйича профессори Крис Бойл (Chris Boyle) ...

Ўзбекистон темир йўллари замондан орқадами? ёхуд ўз пулингиз темир йўл кассасида сизни ўн кун кутса-я…

Мақолани ўқишингиздан олдин сизга савол билан юзланмоқчиман. Поездга чиққанмисиз? Хизмат сафари ёки узоқдаги қариндошларингизни кўргани борганингизда айнан темир йўл ...