Ношукр бўлманг! (памфлет)

Одамларга ҳам ҳайронман, индамасанг ўзларича билмадим нималарни исташадими-ей? Мана ижтимоий тармоқларда дейсизми, ёки кўча куйда дейсизми, кимни қарама ё иссиқдан нолинади, ёки электр энергиядаги узилишлардан, газнинг йўқлигидан нолинадиган бўлса . Ҳар ҳолда бизда шунақа! Э барака топгур, ёшуллилар нима қилмасин, сизнинг фойдангиз учун қилади. Наҳотки шуни тушуниш қийин бўлса. Жуда тушунмайдиганлар учун оддий қилиб тушунтириб бераман!

Мана оддийгина чироқнинг бир соат ёниб тўрт соат ўчишини олайлик. Бу ишни “катталаримиз” зерикканларидан қилаётгани йўқ! Бу сизнинг фойдангиз учун амалга оширилаяпди. Қора қозонингизни қайнатишга зўрға етадиган маошингизни тежаш мақсадида амалга ошириляпди. Ахир мана шундай иссиқ кунлари чироқни тез тез узиб турмасалар, кондиционерни, вентиляторни тўхтовсиз ишлатишингиз мумкин, бу эса ҳам чўнтагизга зиён бўлиши билан бирга соғлигингизга ҳам путур етказиши мумкин. Ғамхўрликни қадрига етиш керак!

Ёки кимлардир шикоят қилади. Эмишки бир пайтлар катта ҳўкизини сотиб уйига олиб келган табиий газ қувурини кесиб ташлаб, балонли газга ўтказди, энди қишда уйимизни қандай иситамиз дея бош оғритасиз. Аслида эса табиий газни узилишида ҳикмат кўп. Ёшуллилар бу борада ҳам фақат сизнинг фойдангиз ҳақида қайғуряпдилар. Қаҳратон қиш кунлари барча оила аъзоларини бир хонага “тиқилиб” олиб шам ёруғида дунёнинг муаммоларини муҳокама қилиб ўтиришга нима етсин!

Юртимизга худонинг инояти билан инъом этилган газни, қўшни давлатлар билан баҳам кўрмасак( жарақ жарақ долларларни айтинг, сизга фойдаси шундаки бу долларлар эвазига кимларнинг болалари Европа ва Америкада ялло қилиб яшаб, “тарбияси бузуляпди”. Шукр қилинг сизнинг болангиз эмаслигига) беш олти хонали уйингизни ҳаммасини иситишингизга тўғри келарди. Оқибатда оила аъзоларингиз ҳар бири ўз хонасига кириб ўз иши билан машғул бўларди. “Меҳр кўзда “ дейдилар, шу боисдан ҳеч бўлмаса аёзли кунларда бутун оила бир хонада жам бўлишга мажбурлаш орқали оилангизда меҳр оқибатни кучайтириш хусусида қайғуради ёшулллилар. Қолаверса, бизни кончилар ишлаб чиқарган кўмирни сиздан бошқа ким сотиб олади.

Хориждагилар қум, тупроқ ва қаро кукун аралашган кўмирсифат нарсани текинга берсангиз ҳам олмайди. Негаки уларни ақлига бу нарсани таппи билан аралаштириб ёқиш етти марта ухласада, тушигаям кирмайди. Бизни халқ эса иложини топиб, шуниям ёқишни эплайди. Россиядан мардикорчиликка бориб келган биттаси гапиряпди, нима эмиш у ёқларда ўн-ўн беш уй бор хуторда ҳам газ свет деган муаммо йўқ дейди. Билмайдики шу муаамо йўқлиги учунам ўрислар маишатга берилиб кетган. Меҳнат қилгиси йўқ! Бу ҳам сизнинг бахтингизгиз, акс ҳолда, ўғил қизингиз ўрисда мардикорчилик қилиб, пул топа олмасди.

Африкани қаранг газсиз ҳам ёмон ёшаётгани йўқ. Ривожланиш борасида биздан ўзса ўздики, аниқ кам эмас. Демак точно гап газ светда эмас экан! Шу боисдан яқин орада халққа табиий газ беришни бутунлай тўхтатишар экан, ўзим бир “каттакон”нинг шахсан айтганини ўз қулоғим билан эшитдим.

Ёзнинг иссиғида светсиз, қишнинг совуғида газсиз касалчилик кўпайди эмиш. Нима бўпди, ахир ҳар қадамда очилган дорихоналар банкрот бўлсинми, касалчилик бўлмай? Илгари бир туманда бир дорихона бўлса, ҳозир 100 таси бор, дорихоначини ҳам оиласи бор.

Анавини қаранг биттасини айтадики, “катталар” оромкурсида ястаниб ўтирган кабинетларда газ, свет муаммоси йўқда дейсиз, бўлмаганига шукр қилинг! Ахир ёшуллилар улар бетоб бўлиб қолсалар, сизни ким қайғуради? Нима Ҳавони иссиқ ва совуқ бўлишига ёшуллилар айбдорми?

Президентимиз қишлоқларда ҳам газ светдан муаммо бўлмасин деб топшириқ берди, дейсизми? Бўлмайди ҳам, президент вилоятимизга келиб кетган чоғда умуман муаммо бўлмайди. Бошқа пайтда ёшуллилар сизнинг “фойда”нгизни, чўнтагизгиздаги пулни тежашни ўйлайди халос! Шунинг учун ношукрлик қилманг, нолиманг ҳаммаси сиз учун ахир!

Давлат Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги 70 ўринли шифохонада 140 та ўрин яратилган ва тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар эскириб кетган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадахўжаева Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказган ўрганишлари давомида туман тиббиёт бирлашмаси, шифохона, қатор ...

Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...