GM Uzbekistan машиналари нархини оширади

Архив фото

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда “Халқ сўзи Online”га “Ўзавтосаноат”даги манба маълум қилди.

Қайд қилинишича, янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.

“Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда”, дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.

Манба: Халқ сўзи

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент учун шоу – коллеж ўқувчилари ишга тушмаган завод ишчилари ролини ўйнаб берди

30 март куни Жиззах вилоятига борган президент Шавкат Мирзиëев сафарини Зарбдор туманидан бошлади. Президент бу ерда ўз топшириғига мувофиқ қурилган “Зарбдор текстил” МЧЖ ...

Исроилнинг собиқ бош вазири қамоқдан чиқди

Эҳуд Олмерт Исроилнинг собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт муддатидан аввал қамоқхонадан чиқарилди. Коррупцияда айбланган Олмерт 16,5 ой қамоқда ўтирди. У яна 10,5 ой яъни қамоқ ...

Азимов кетди, пул ислоҳоти нима бўлади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи OFFICIALМирзиёев ва Азимов Каримовнинг дафн маросимида ёнма-ён тобуткашлик қилишган. Охирги икки ҳафтада сўнгги икки ўн йилликда Ўзбекистон ...