Афғонистоннинг Жалолободида портлаш содир бўлди

Фото: «Euronews»
Фото: «Euronews»

Афғонистон ғарбидаги Жалолобод шаҳрида кетма-кет портлаш содир бўлди, дея хабар беради «Euronews».

Полиция бўлими ва тиббиёт коллежига уюштирилган ҳужумдан сўнг ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида қуролли тўқнашув келиб чиққан.

Бу қўпорувчилик ким томонидан амалга оширилгани маълум эмас.

«Тез ёрдам» машиналари воқеа жойига етиб келган.

Сўнгги пайтларда ушбу шаҳарда кўплаб қўпорувчилик содир бўляпти. Бунинг боиси ушбу ҳудудни ИШИД жангарилари макон тутган.

Манба: Хабар.уз

Бўлишинг: