Фарғона ИИБ Kun uz мухбирига куч ишлатганини рад этмоқда

Кун.уз мухбири Алишер Рўзиохунов

Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси кун.уз мухбири Алишер Рўзиохуновнинг журналистик фаолиятига тўсқинлик қилгани ва унга нисбатан куч ишлатилганини рад этмоқда.

ИИБ вакилининг Би-би-сига айтишича, “журналист барчага бирдек жорий қилинган тартибга бўйсунмагани учун ички ишлар таянч пунктига олиб кетилган”.

Аммо номини очиқлашни истамаган ИИБ вакили мухбирнинг “қўлларини қайириб олиб кетилгани” ҳақида кун.уз таҳририяти илгари сурган даъвони рад этди.

Аввалроқ кун.уз “мухбирнинг қўлларини қайириб, Қиргулидаги милиция таянч пунктига олиб кетишгани”ни ёзган.

Журналистга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси бўйича (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) иш очилган.

Можаро тарихчаси

Кун.уз нашри номи тилган олинмаган мухбирининг тест синовларини ёритиш учун Фарғонага сафар қилган чоғи ички ишлар ходимларининг тўсқинлигига дуч келгани ҳақида ёзган.

Кун.узнинг ёзишича, 8 август куни мухбир йўл-йўлакай Фарғона давлат политехника институтига кириш имтиҳонларини кузатиш учун борганида, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ундан тегишли ҳужжатларни кўрсатишни сўрашган.

Кун.узга кўра, ички ишлар ходимлари аввалига мухбирга “ҳудуддаги қониқарсиз шароитлардан нолишган”. Аммо бу мавзуда интервью тайёрланишга киришган журналистга “матоҳларни йиғиштиришни” талаб қилиб, “пост-патрул хизмати ходимларини чақирган”.

“Шундан сўнг, мухбирнинг қўлларини қайириб, Қиргулидаги милиция таянч пунктига олиб кетишган. Бу ерда унинг ёнидаги иш жиҳозлари, қўл телефони ҳамда соати олиб қўйилган. Ундан кимлиги ва нима мақсадда Фарғонада юрганини қайта-қайта сўрашган, мухбирнинг жавобларига ишончсизлик билан қаралган”, – деб ёзади кун.уз

Мухбирнинг идорада 4 соат ушлаб турилгани айтилган. Ундан маҳалладан маълумотнома олиб, 9 август яна милиция идорасига келиш сўралган.

Кун.узнинг ёзишича, 9 август куни Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимига борган журналист ўзига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси бўйича (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) иш очилиш хавфи пайдо бўлгани билган ва бу ҳақда кун.уз раҳбариятини бохабар қилишга улгурган. Кейин алоқа узилган.

Би-би-си вазиятни ўрганиш учун кун.узга боғланди. Ўзини нашрнинг юристи, деб таништирган Зафар Солижонов Фарғонада маъмурий иш очилган мухбирнинг исм шарифини “ички тартибда шундай кўрсатилгани” учун беролмаслигини билдирди.

Зафар Солижонов Фарғонада журналист устидан суд бўлгани ва судья маъмурий ишда кўрсатилган даъволар тасдиғини топмагани сабаб, уни журналистнинг фойдасига ҳал қилаётганини билдирди.

Фарғона ИИБси вакили Би-би-сига ҳодиса юзасидан бошқача изоҳ берди:

“Журналист 8 август куни Фарғона Политехника давлат политехника институтига келиб, қабул имтиҳонларини ёритишини билдирган. Хавфсизлик учун автомобиллар кирадиган йўлни тўсиб турган йўл патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари унга бемалол ота-оналар турган жойга ўтиб ишингизни қилишингиз мумкин деган. Фақат мухбирга тўсиқдан у ёғига машина билан ўтишга рухсат беришмаган. Қоида ҳаммага бир бўлгани учун журналистдан машинасини автотураргоҳга қўйиб келишни сўрашган”..

Манбанинг айтишича, мухбир ЙПХ ходимларининг талабини рад этган.

Бунинг ортидан ҳодиса жойига пост патрул хизмати ходимлари чақирилган.

Фарғона шаҳар ИИБси журналист Қиргулидаги милиция таянч пунктида 2 соат ушлаб турилганини айтмоқда.

Кун.уз таҳририяти ҳодиса юзасидан сайт орқали батафсил маълумот беришини маълум қилди.

Би-би-си манбасининг айтишича, журналистга нисбатан профилактик тушунтиришлар ўтказилиши ёки суд томонидан жарима белгиланиши мумкин.

Манба:BBCuzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каримов даврига сиёсий баҳо бериш вақти етилди

Ўзбек эркакларини қулга, хотинларини чўрига айлантирган Каримов ва унинг қаттоллари ишларига ( 27 йиллик иш...) сиёсий баҳо бериш вақти етилди. Йўқлик ва хорликдан туман – ...

«гранд» радиоси гулнора каримованинг эри рустам мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб ёзади “Дарё” нашри. «20 йиллик фаолиятимиздан сўнг ...

Элмира боситхонова орадан уч йил ўтиб яна ўз ўрнига қайтди

Бугун, 20 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар қатор ташкилий масалаларни кўриб чиқишди. Хусусан, депутатлар ...