Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда иккита ГЭС қуради

Ўзбекистон ва Тожикистон иккита ГЭСни биргаликда қурмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидаги қисмида 320 мегаваттдан ортиқ қувватга эга бўлган гидро электр станциялар қурилиши режалаштирилмоқда.

Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин.

Тожикистон президенти Ўзбекистон президентига бу борада халқаро ташкилотлар аудитидан ўтган тайёр лойиҳалар мавжудлиги ҳақида маълумот берган.

Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ушбу масалани кўриб чиқади.

Эмомали Раҳмоннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ушбу станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун ишлатади.

Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиши мумкин.

«Мен кўп минбарларда, халқаро давраларда, хусусан БМТда ҳам кўп бор таъкидлаганман: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз». Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 17 км³ ҳажмдаги Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим», дея қўшни давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» манбаси.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ким айбдор? ўз айтганини қилдира олмаган раҳбарми?

Сўнги икки йил ичида Ўзбекистонда бош бошдоқлик, сан салорлик, маъсулиятсизлик ва мансаб вазифасини суистеъмол қилиниши каби муаммолар халқни тушкун кайфиятга олиб келяпти. ...

Ўзбекистонда автомобиль ташувчилар ва логистика компанияларига солиқ имтиёзлари берилди

Президентнинг «2018—2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юкларни ташиш бўйича ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ...

Тошкентда энг кўп қайси русумдаги автомобиллар автоҳалокатга учрамоқда?

Тошкентда 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Nexia русумли автомобилларда йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ содир этилди. Бу ҳақда 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400