Идиотия

ИДИОТИЯ (юн. idioteia — нодонлик), тентаклик, телбалик — туғма олигофрениянкнт энг оғир шакли, ақл, нутқ ва тафаккурнинг мутлақ ривожланмаганлиги билан ифодаланади. Она қорнидалигидаёқ бола миясининг ривожланмай қолиши идиотияга сабаб бўлади.

Беморнинг диққат-эътибори беқарор бўлиб, атрофдаги воқеликни тўлиқ идрок эта олмайди, одатдаги таъсиротларга берадиган жавоблари хам номуносиб бўлади. Нутқ эса ғалати товушлар чиқариш ёки айрим оддийгина сўзларни такрорлайвериш билан чегараланади, атрофдагиларнинг сўзларини деярли тушунмайди. Ҳаракатлар ҳам поймапой, баъзан эса бир маромдаги оддий ҳаракатларни мунтазам такрорлайверишдан иборат бўлади.Ҳиссиёт беқарор, оддий эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслигига боғлиқ бўлиб, бемор салга ғазабланиши, ўзига ёки атрофдагиларга нисбатан тажовуз қилиши ҳам мумкин; у исқирт, тоза ёки ифлос нарсаларнинг фарқига бормайди. Бундан ташқари, уларда бир қанча жисмоний камчиликлар ҳам учрайди. Бундай беморлар атрофдагилар (қариндош-уруғлари, яқин кишилари ва даволаш муассасалари хизматчилари) назоратига ва парваришига муҳтож бўлади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари абдулла азизов ишдан четлатилди

Энди у, буюк эҳтимолда,  Европага қайтиб кетса керак. Яна гап гаплар бор - “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланиши ҳам мумкин. ...

Грипп ва шамоллаш, унинг асоратлари, табобат усулида даволаш

Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли ...

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлимлар сони ортмоқда

2022 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199972 (+214) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400