Фарғонада боғчага ишга кириш 300 долларми?

Фарғона шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишлаган А.Эминов Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси вазифасида ишлаган А.Узоқов билан хизмат мавқеларидан фойдаланмоқчи бўлди, деб ёмоқда  ЎзА.

Фото

Улар Г.Мирзаевани Фарғона шаҳридаги 5- мактабгача таълим муассасасига ишга жойлаштириш, икки нафар фарзандларини ҳам шу муассасага тарбияланувчи сифатида қабул қилдиришни ваъда қилиб, эвазига 300 АҚШ доллар талаб қилган.
2018 йил 2 апрель куни шаҳардаги “Баркамол авлод маркази” биноси ёнида А.Узоқов 300 АҚШ долларни Г.Мирзаевадан фирибгарлик йўли билан олиб, 3 апрель куни ушбу суммани А.Эминовга етказган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан мазкур ҳолат фош этилди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди раиси М. Ибрагимов раислигида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, уларга тегишли жазо тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада боғчага ишга кириш 300 долларми?

Фарғона шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишлаган А.Эминов Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ...

Олий суд отабек муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан чоралар қўлланилиши тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд ...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбарлари 20 миллион доллар пора олган

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400