Москвада қурилиш ҳавозаларининг қулашидан ўзбекистонликлар жароҳатланди

Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг қулаши натижасида саккиз ишчи, жумладан икки ўзбекистонлик жароҳатланди.

Фото: “Газета.uz” (Иллюстратив сурат)

Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг қулаши натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

5 октябрь куни соат 11:15да «Снегири» яшаш уйи қурилиш жараёнида 7 қаватли бино баландлигида ўрнатилган ҳавоза қулаб тушган.

Воқеа натижасида 8 нафар одам жабрланди. ФВВ, ИИВ, ТИВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида жабрланганларнинг шахсига аниқлик киритилди, бирламчи маълумотга асосан 8 нафар жабрланганларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди:

  • Пўлатов Нурали Жуманазарович, 1979 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилади;
  • Буриев Малик, Умбарович, 1984 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.

Жабрланганлар С.П. Боткина ҳамда М.Э. Жадкевич номли шифохоналарга жойлаштирилган.

ФВВ тезкор рақамлари (+998 71) 147−10−50.

Манба:«Газета.uz»   

 

Бўлишинг: