Ислом Каримов даврида ўз қўли остидагиларга зуғум ўтказишда ва коррупцион жиноятларда айбланган Рустам Холматовга яна лавозим берилди

Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар бермоқда.

У Оққўрғон ва Бекободдаги воқеалар ортидан ишдан бўшаган вилоят ҳокими ўринбосари ўрнини эгаллади.

Рустам Холматов бунгача Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент иқтисодиёт университети) иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган.

У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлган. 2013 йилнинг апрелида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Рустам Холматовни ўз қўли остидагиларга зуғум ўтказишда ва коррупцион жиноятларда айблаб, ишдан олганди. У 2017 йилнинг апрелида Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар сифатида давлат ишига қайтганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суперлига ўйинида ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти. Намангандаги ...

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...

Улуғбек қосимов фарғона вилояти прокурори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дейилади ...