Абадий двигатель

АБАДИЙ  ДВИГАТЕЛЬ (лотинча Perpetuum mobile) — бир  марта  ҳаракатга  солиб  юборилгандан  кейин  чексиз  узоқ  вақт  ўз-ўзидан  иш  бажара  олади,  деб  фараз  қилинган  машина. 

Энергиянинг  сақланиш  қонуни  кашф  этилмасдан  олдин асрлар давомида одамлар сарфланган  энергиядан кўпроқ иш бажаришга имкон  берадиган  машинани  яратишга  уриниб  келдилар. Бундай машинага ҳатто «Абадий двигатель»  деб ном ҳам берилган. Абадий двигательнинг турли-туман лойиҳалари таклиф қилинган, лекин  Абадий двигатель қуриш  мумкин  эканлигини  табиатнинг асосий қонунлари узил-кесил инкор  қилади.  Ташқаридан  энергия  олмай,  ўз- ўзидан иш бажара олувчи машина шартли равишда биринчи тур Абадий двигатель дейилади.

Энергиянинг  сақланиш  ва  бир  турдан  иккинчи турга айланиш қонунига асосан  ҳар  қандай  иш  фақат  энергия  ҳисобига  бажарилади.  Шунинг  учун  бундай  Абадий двигательнинг  бўлиши  мумкин  эмас.  Таклиф  қилинган  кўпчилик  Абадий двигатель лойиҳаларида  оғирлик кучи таъсирига умид қилинади. Унда  залвар  масса  (золдир) берк йўлда ҳаракатланади. Бунда золдир пастга тушганда уни юкррига  кўтариш учун сарфланган иш миқдорига  тенг  иш  қайтади.  Шунинг  учун  бундай  механизм сарфланган дастлабки энергия  захираси  ҳисобига  ишлайди.  Бу  захира  тугагач, механизм ҳам тўхтайди. Жисмни  совита  бориб,  унинг  иссиқлигини  тўла-тўкис  ишга  айлантирувчи  машина (иссиқлик  машинаси)  шартли  равишда  иккинчи  тур  Абадий двигатель дейилади.  Бундам  Абадий двигатель энергиянинг  сақланиш  ва  бир  турдан  иккинчи  турга  айланиш қонунига зид келмайди. Лекин  бирор манба (масалан океанлар, атмосфера) даги  иссиқликни  бутунлай  ишга  айлантирувчи  табиий  жараён  мавжуд  эмас.

Шунинг  учун  термодинамиканинг  иккинчи қонунига асосан бундай Абадий двигатель ҳам  бўлиши  мумкин  эмас.  Абадий двигательларни  ясаш  мумкин эмаслиги материя ва ҳаракатнинг  ҳақиқатан  абадий  эканлигидан,  табиат  ҳодисаларининг муайян қонунлар асосида ривожланиб туришидан дарак беради.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги ижтимоий тармоқ очиш рақобати

Интернет оламида фойдаланувчилари энг кўп компания Facebook ижтимоий тармоғидир. Ҳозирда компания ижтимоий тармоқдаги бемаъни фикрларни йўқ қилишга ёрдам берадиган янги ...

Валюта ёқиб, электр энергияси ишлаб чиқараяпмиз – президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, фаоллар билан учрашгани ҳамда унда маъруза қилгани ҳақида хабар қилган эдик. Давлат раҳбари ўз нутқида ...

Олимлар эркакларнинг бевақт ўлимига олиб келувчи ўнта сабабни аниқлашди

Вашингтондаги Саломатликни ўрганиш ва баҳолаш институти (АҚШ) олимлари 25 йил давомида тадқиқот ўтказиб, эркакларнинг барвақтроқ ҳаётдан кўз юмиши сабабларига ойдинлик ...