Атеринасимонлар

АТЕРИНАСИМОНЛАР  (Atheriniformes) — суякли баликлар кенжа туркуми. Узунлиги 4—50 см. Карпсимонлар  ва  саргансимонларга  қариндош,  жабра  пардаси 5—7 нурли,  бурун  тешиги  бир  жуфт, орқа сузгичи 2, қорин сузгичлари  6  нурли.  Тангачалари  йирик,  циклоид,  баъзан  ктеноид  типида,  ён  чизиқлари  кучсиз ривожланган. Атеринасимонлар 5 оила, 40 уруғ  ва 180 тўрни  ўз  ичига  олади.  Чучук,  шўрланган  ва  денгиз  сувларида,  асосан  тропик  ва  субтропик  сув  ҳавзаларида  учрайди.  Тирик  тугадиган  Атеринасимонларнинг  анал  ва  жинсий  тешиклари,  шунингдек  куйикиш  органи  томоғида  жойлашган.  Тухум қўйиб кўпаядиган Атеринасимонлар сув тубига ёки  ўсимликларга йирик тухумларини қўяди.

Фото:Wikipedia

Тухумлардан  тез  орада  балиқчалар  чиқади. Калифорния Атеринасимонлар (Jeuresthes tenuis)  сув  кўтарилган  пайтда  тухумларини  қирғоқ  яқинидаги  қумга  кўмиб  қўяди,  сув  қайта  кўтарилгунича  тухумлардан  ёш балиқчалар ривожланиб чиқади. Қора  ва  Азов  денгизларида  Жанубий Европа  ат ринаси (Atherina boyeri), Каспий ва Орол  денгизларида, Узбой ўзанидаги кўлларда  Каспий  атеринаси (Атеринасимонлар  boyeri kaspia)  тарқалган.  Каспий  атеринаси  майда,  узунлиги 10 см гача, ҳар хил шўрланган (7—36%  гача  ва  ундан  ҳам  юқори)  сувларда  яшайди.  Зоопланктон  билан  озиқланади.

Айрим  Атеринасимонлар овланади  ёки  аквариумларда  боқилади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Африка қўноғи

АФРИКА ҚЎНОҒИ (Pennisetum tuphoidum) — бир йиллик дон ва ем-хашак  экини. Ташқи кўринишидан маккажўхори  ва  сорго (оқжўхори,  қўқон  жўхори)га  ўхшайди.  Фото:Medium Осиё,  ...

Баграт iii

БАГРАТ III — Грузия подшоси (975— 1014). Баграт III ўз ҳукмронлиги даврида Ғарбий Грузия ва Шарқий Грузиянинг катта қисми (Картли, Кахети, Эрети) ни ягона бир давлат остига ...

Ангор эчкиси

АНГОР  ЭЧКИСИ - эчкининг  қимматли  сержун  зоти.  Ангор эчкисининг  ватани  Туркманистоннинг  ғарби.  Туркманларнинг бир қисми 13-асрда бу ердан Кичик  Осиёга  кўчиб  ...