ЎЗБЕКИСТОНДА БИР ЙИЛ ИЧИДА ДЕЯРЛИ 1900 КИШИ ОИТСДАН ВАФОТ ЭТДИ

Бугун, 1 декабрь куни бутун дунёда ОИТСга қарши кураш куни нишонланмоқда. 2017 йилда ушбу касаллик сабаб Ўзбекистонда 1900га яқин киши вафот этган.

Фото:АҚШ элчихонаси

1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор оилаларини ёдга оламиз. Биз ОИВ вируси билан оғриган ўн миллионлаб одамларнинг оғриқларига эътибор қаратамиз. ЮНЭЙДС ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда тахминан 1900 киши шу касаллик туфайли вафот этган. ОИТС жаҳон миқёсидаги офат экан, унга қарши самарали курашиш учун халқаро ҳамкорлик катта аҳамият касб этади, дея қайд этилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг матбуот хизматида.

 

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда бу ҳалокатли касалликка қарши 2001 йилдан буён маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан бирга курашиб келмоқда, бунинг натижасида биз биргаликда кўплаб кишилар ҳаётини сақлаб қолдик. Қўшма дастурларимиз туфайли Ўзбекистондаги яна кўплаб кишилар бу касалликни ўз вақтида аниқлаш, сифатли парвариш, ҳаётий зарур антиретровирус даволаниш ҳамда ўз жамоаларидан ижтимоий кўмак олишга муваффақ бўлди. Биргина 2017 йили, Ўзбекистондаги 20 000 дан ортиқ киши Қўшма Штатлар асосий ҳамкор саналган Глобал жамғарма механизми орқали антиретровирус даволаниш имконига эга бўлди“, дея маълум қилган АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан Мельцер.

Манба: “UzNews.uz”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирилиши керак бўлади

Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ...

Ўзбекистонда ойига 400 минг сўмга қандай қилиб яшаш мумкин?

Кейинги пайтда янги иш ўринлари очилаётгани ҳақида кўп гапираяпмиз. Оммавий ахборот воситаларида қайсидир ҳудудда янги цех очилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилгани, бошқа ...

Эврил туронни қутлаймиз

Бугун том маънодаги элсевар, атоқли, туғма иқтидорли адиб, закий инсон Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) ӯзининг 75 ёшини қаршилаётир. (more…)