Ўзбекистон бўйлаб 3 минг нафар бола рисоладагидек таълим ололмаяпти

Бугун Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг брайль алифбосидаги нашри тақдимотига бағишланган хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда китоб тақдимоти билан биргаликда кўзи ожизлар учун мўлжалланган адабиётларнинг танқислигига ҳам эътибор қаратилди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарининг таъкидлашича, Республика бўйлаб 3 минг нафар кўзи ожиз болалар ўрта махсус таълим олиш даргоҳларида ўқимоқдалар. Аммо, улар математика, кимё махсус дарсликлар мавжуд эмас. Бу дегани – 3 минг нафар болаларнинг етарлича таълим олишга имкониятлари йўқ.

Шунингдек, бадиий адабиётлар ҳам етарли эмас. Бундай адабиётларни етказиб беролмагани туфайли қанчадан-қанча истеъдодлар кашф этилмаяпти. Энг катта муаммо – Олий ўқув юртларида кўзи ожизлар учун адабиётларнинг йўқлигида. Талабалар домланинг маърузасидан ёзиб олган конспектларидан фойдаланиш билан чекланадилар.

 

Одатда талабалар дарслар орқали 10 фоиз маълумотга эга бўлишади, қолган билимни эса қўшимча адабиётлар ёрдамида эгаллаши лозим. Бироқ кўзи ожиз талабаларда эса бундай имконият мавжуд эмас. Ушбу вазиятни тубдан ўзгартириш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўз ваколати доирасида ташаббус билан чиқиб, “Кўнгил кўзи” номли кенг миқёсли дастур ишлаб чиқди. Ушбу дастурда кўзи ожизлар учун янги ўқув қўлланмаларни нашр қилиш соҳасида янги ишланмаларни молиялаштириш, кўзи ожизлар учун китоб чиқарувчи босмахоналарнинг техникасини янгилаш ва аудиокитоб ишлаб чиқаришни ривожлантириш каби ишлар назарда тутилган.

 

Кўзи ожиз юртдошларимиз ҳозирда нафақат адабиётлардан, балки ахборот оқимидан ҳам узилиб қолмоқдалар. Кўзлари ожиз одамлар учун ахборот узатувчи интернет сайтлари ва умуман интернет манбаси билан боғланиш имкониятини берувчи овозли синтезаторлар ҳам мавжуд эмас.

 

Бугунги кунда Россия, Қозоғистон ва ҳатто аҳолиси нисбатан кам бўлган Қирғизистонда ҳам интернетлардан бемалол фойдаланиш учун овозли синтезаторлар ишлаб чиқилган. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатининг она-тили, адабиёт ўқитувчисининг айтишича, агар ўзбекча синтезатор ишлаб чиқилса, кўзи ожизлар ҳам интернетдаги барча маълумотлардан фойдалана олиш имкониятига эга бўлади. Яъни, улар турли адабиётлар ва хабарларни ҳам бемалол кузата оладилар. Ҳатто телефонларда ҳам кўзи ожизлар учун махсус овозли программалар бор. Бироқ, ўзбек тилида бундай дастурлар мавжуд эмас.

Умид қиламизки, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “Кўнгил кўзи” дастури лойиҳасида ушбу камчиликларни ҳам инобатга олади.

Манба: ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизга “мангу полк” ва “георгий лента”си ярашоврадию жадидларни хотирлаш шолпиллаб қоладими?

Шу йилнинг 31 август куни кўпчилик ёшларимиз томонидан Шахидлар хиёбони зиёрат қилинганидан сўнг, Шайҳонтоҳур тумани Ички Ишлар бўлими ва Бўстонлиқ тумани Ички Ишлар Бўлимига ...

Тендерда ютишни ваъда қилиб 300 минг долларни олган шаҳс ушланди

2019 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга алдов йўли билан катта миқдордаги пулни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳужжат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар ...

“фақат ўзбекнинг бошида борми хору зор бўлиш?”

Бир икки кун олдин “Фейсбук”да 25 йил Америкада юриб, АҚШ фуқаролигини олган бир одамнинг Ўзбекистонга қайтаётганини ёзишганди. АҚШдаги консуллик визасини қилиб беришган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400