Янги бошқарув моделини шакллантириш машаққатлари

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистонда пухта ўйланган бошқарув модели ишлаб келди: бу, жамоатчилик онгини қўрқув билан бойитиш ҳисобига, доимий бостириш ва маҳрум қилиш усуллари орқали жамиятни қаттиқ назорат қилиш тизими эди. Бу йўл – ривожланиш, миллий бойлик яратиш йўли эмаслиги ҳаммага маълум эди. Бу йўл – фақатгина якка шахс ва марказлашган олий ҳокимият учун енгил йўл бўлиб, буни ҳам асосий шарти – ҳокимият ўзининг глобал репутациясидан, обрўйидан воз кечиши назарда тутиларди.

Фото:facebook.com

Ўзбекистон жамияти – кўп алданган жамият. Ўтган даврда ҳокимият энг оригинал ва ишончли йўллар билан, жамиятни/халқни/одамларни муттасил алдаб келди. Энг ишончли сўзлар айтилди, энг кучли далиллар ва исботлар келтирилди, вазият аёвсиз танқид қилинди, лекин, ахвол олдингидан баттар бўлса бўлди – лекин ижобий ўзгаришлар бўлмади. Сабаби, ҳукуматни мақсади – давлат назоратни кучайтириш орқали эркинлик, бойлик ва фаровонлик яратиш эди. Олдинги ҳокимиятнинг энг марказий тафаккури – жамиятга/одамларга ишончсизлик, уларга ишониш мумкин эмас деган қатъий позиция эди.

Олий ҳокимият янгилангач, жамият онгини қўрқув билан тўйинтириш сиёсати паузага қўйилди. Кун тартибига янги тизимга ўтиш зарурати асосланди, эълон қилинди. Акс ҳолда, Ўзбекистон ўзининг ички ва ташқи муаммолари оғирлигидан, муқаррар фожеага юз тутиши кўп такрорланди. Айни пайтда, ҳукумат ислоҳотларни ижтимоий-иқтисодий соҳадан бошлади, сиёсий ва маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга шошилмади.

Кейинги икки йил ичида, ижтимоий онгдаги қўрқув эрий бошлади, жамият аста-секинлик ва эҳтиёткорлик билан ўйғонишни бошлаяпди. Лекин, ислоҳотлар самараси жамият кутган даражада эмаслиги аниқ. Марказий муаммолардан бири – ҳар хил даражадаги ҳокимият бўғинларининг жамият муаммоларини самарали ҳал қила олмаслиги. Аслида Ўзбекистонда “ҳокимият тизими” мавжуд/шаклланган эмас, конкрет ҲОКИМЛАР бор холос: қонунлар ва фармонлар эмас, айнан жойлардаги ҳокимлар ҳамма нарсани ўз қарашлари/манфаатларидан келиб чиқиб ҳал қилади.

Қашқадарёда чиқиш қилар экан, Президент Мирзиёев ҳокимларни сайлаш, туман ва вилоят кенгашлари ваколатларини кучайтиришни таклиф қилди. Шу пайтгача жойлардаги “якка ҳокимилик” тамойили ва тизими, давлатнинг пахта ва ғалла сиёсатини самарали амалга ошириш воситаси эди. Шунинг учун икки йил олдин ваъда қилинган “ҳокимларни сайлаш тизими” амалга ошмай қолди. Айни пайтда, ҳокимларни тайинланиши ва вилоят/туман кенгашларининг ўта заиф қолиши – Ўзбекистон бошқарув тизимини коррупциялашуви ва самарасизлиги кафолати эди.

Тайинланган ҳокимнинг ягона мотиви – юқори инстанция раҳбарларга ёқиш, кўнглини олиш ва унга яхши кўриниш бўлади. Тайинлов тизими асосида жамият муаммолари марказда турмайди, юқори инстанция ҳокимият манфаатлари бирламчи ҳисобланади.

Сайланган ва сайланишни ўйлайдиган ҳокимни вазифаси – ўз ҳудудини муаммоларини тизимли ва самарали ҳал қилиш бўлади. Табиий, сайлов тизимига ўтиш онсон кечмайди. Бизда ҳам Россиядаги каби сайланган ҳокимлар тизими ўта коррупциялашган, самарасиз бошқарувга олиб келиши мумкин.

Янги тизимни шакллантириш учун янги тафаккурни, янги сиёсий ўйин қоидасини шакллантириш, уни жамиятга тушунтириш ва сиёсатчиларга сингдириш лозим бўлади. Акс ҳолда, гибрид махлуқ тизими пайдо бўлиши, натижада, легитимлик нуқтаи назаридан ҳимояланган коррупцион тизим пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.

Муаллиф: Камолиддин Раббимий

Манба: facebook.com

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд iii (давоми)

(давоми)  Дунёнинг ярмига бўлдим ҳукмрон,  Менинг зафаримдан  ҳайратда жаҳон.              Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” достонидан. “Некси” Ургут ҳудудини ёриб ўрлаяпти. ...

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400