Россияда ўзбекистонлик ўсмир онлайн-трансляция чоғида ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистонлик ўсмир йигит Москвада ўз жонига қасд қилди, бундан олдин эса у онлайн-трансляция олиб борди. Ҳодиса 16 декабрь куни юз берди, дея ёзмоқда “Соф.уз” нашри.

Йигитча шу куни спиртли ичимликлар ичиб олиб, кечқурун турар жойнинг 16-қаватига чиқди ва ижтимоий тармоқда тўғридан-тўғри видеоэфир олиб борди. Унинг томошабини бўлган икки кишига ўсмир «ҳамма нарсадан тўйиб кетгани» ҳақида гапирди.

Изоҳчилардан бири йигитни сўнгги қадамдан қайтаришга уринган, иккинчиси, аксинча, уни қўллаб-қувватлаган. Жонли эфир икки соатча давом этган, унинг охирида ўсмир сўнгги қадамни қўйган.

14 ёшли мактаб ўқувчиси тўлиқ оилада яшаган. Отаси Ўзбекистон фуқароси, онаси — Россия фуқароси (асли ўзбекистонлик) бўлиб, кассир бўлиб ишлаган. Оила Ўзбекистон ва Россия орасида кўп кўчиб юрган. Бола оилада ёлғиз фарзанд бўлган ва мактабини тез-тез ўзгартирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“янги қӯйлиқ” маҳалласи аҳлининг қувончи узоққа чӯзилмади

Жорий йилнинг ёз ойида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги "Янги Қӯйлиқ" маҳалласи ҳудудида кенг кӯламли ишлар бажарилди. Кӯп қаватли уйлар олдидаги асосий йӯллар асфальтланди, ...

Ўзбекистон аҳолиси сони 33,72 млн кишига етди

Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 1 октябрь ҳолатида 33,72 млн кишини ташкил этди, дейилади Давлат статистика қўмитасининг демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботида. Шундай қилиб, ...

Бундан кейин болаларини фақат coca-cola ва пирог бериб боққан ота қамалди

Франциялик эркак фарзандларига фақат пирог ва Coca-cola бериб, боққани учун уч ойга қамалди. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри Le Figaro газетасига асосланиб хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400