Фалькао Венесуэла мухолифатини қўллаб-қувватлади

Колумбия терма жамоаси ва «Монако» клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао Венесуэла мухолифатини қўллаб-қувватлашини билдирди. У твиттерга жойлаган видеода Колумбия пойтахти Боготанинг бош майдонида мадҳия куйлаётган венесуэлаликларни кўриш мумкин.

«Венесуэлалик дўстларим, сизлар ёлғиз эмассмиз. Биз сизлар биланмиз ва сизларни қўллаб-қувватлаймиз. Яхшилик қилишда чарчаманг, агар таслим бўлмасангиз, бу ўз натижасини беради. Венесуэлаликларга озодлик. Олға, Венесуэла», – деб ёзган Фалькао.

Маълумот учун, ўтган ҳафта бошидан буён Венесуэла сиёсий инқирозни бошдан кечирмоқда. Мамлакат раҳбари Николас Мадуро иккинчи муддатга президент этиб сайланиши ортидан унга қарши кўп минг кишилик намойишлар бошланиб кетди. 23 январь куни мухолифатчи, парламент етакчиси Хуан Гуайдо ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилган.

Манба:Трибуна.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Келин-куёвлар тўйига етим ва ногирон болаларни таклиф қилди

Бу воқеа Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлди. Жалолободлик 21 ёшли Раҳматулло Сайдахматов никоҳ тўйини бошқалардан ўзгача тарзда ўтказди. У тўйига шаҳардаги «Ак жол» ...

Бизга кучли танқидчилар керак

Ўзбек адабиёти ва санъатига назар ташлар эканмиз, устозларимиздан қолган адабий мерослар билан фахрлансак арзийди. Бу мерослар, истиқболимиз йўлини ёритгучи маёқлардек нур ...

Дунёда тонировка учун энг қиммат нарх қаерда

Марказий Осиёдаги уч давлатдан бошқа собиқ иттифоқ давлатларида тонировка учун давлатга ҳеч қандай пул тўланмайди. Антон Курилкин. Ўзбекистонда 1 августдан автомобилларнинг ...