Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган бироқ Мўйноқда казино ташкил этилиши мумкин

Инвесторлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

“Мўйноқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш нуқтайи назаридан инвесторлар томонидан кўплаб инвестицион лойиҳалар таклиф этилмоқда. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу таклифларни ўрганмоқда. Казино (ўйин бизнеси) масаласи бўйича ҳам таклифлар келиб тушган, уни амалга ошириш эҳтимолининг барча аспектлари ўрганиб чиқилмоқда”, – дейди Сурайё Раҳмонова.

Маълумот учун, Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган.

Бундан аввал, ҳозирги вақтда тегишли норматив акт тайёрлаш бўйича Бош прокуратура томонидан ишлар олиб борилаётгани ҳақида “Kruz.uz” хабар тарқатганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон — марказий осиёнинг эркинлик ва демократия диёри

Сурат president.kg​дан олинди ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚАСАМЁДИ Жума куни Бишкекда Қирғизистоннинг янги сайланган 59 ёшли президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг инаугурация маросими ...

Нато: «биз швеция ва финляндия бўйича 30 иттифоқчини яраштириш устида ишлаяпмиз»

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Швеция ва Финляндиянинг 30 иттифоқдош мамлакатларни барчасини аъзолик аризалари асосида яраштиришга ҳаракат қилаётганини , Туркиянинг ...

Баҳодир чориевдан виртуал сайлов комиссиясига ариза

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг 2015 йил 3 февралда бўлиб ўтган Бошқарув Ҳайъати мажлиси, Виртуал Сайловда  менинг номзодимни президентликка кўрсатишни лозим топди ...