Қашқадарё вилоятида аҳолининг 46 фоизи ташима йўл орқали сув истеъмол қилади

Таркибида 2 та шаҳар, 13 та туман ва 1046 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд бўлган Қашқадарё вилоятида 46 фоиз аҳоли ташима йўллар орқали сув истеъмол қилади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Сенатдаги маърузасида билдирди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

«Вилоят аҳолисининг 54 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 46 фоизи ташима йўли орқали таъминланиб келинмоқда.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бизнинг асосий муаммоларимиздан бири», — дейди Рўзиев.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича,  бу борада Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28-30 январь кунлари вилоятга ташрифи давомида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди​.

«Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида 2018 йилда 45,8 млрд. сўм маблағ жалб этилиб, 46,4 км. сув тармоқлари янгидан қурилди, 78,5 км. сув тармоғи реконструкция қилинди», — деб қўшимча қилган ҳоким.

​Рўзиевнинг айтишича, 2018 йилда секторлар раҳбарлари бошчилик қиладиган ишчи гуруҳлар 608 339та хонадонга кириб, аҳолининг 16 887та муаммосини аниқлаган.

​Таъкидланишича, аниқланган муаммоларнинг асосий қисмини ишга жойлаштириш, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалалар ташкил этган.​

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда 21 кундан буён бедарак йўқолган 8 ёшли қизнинг жасади топилди

Хоразм вилоятининг Хива туманида, жорий йилнинг 3 октябрь куни 8 ёшли қизалоқ изсиз йўқолган эди. Бу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши очилган ҳамда ...

Назарбоевнинг қизи ва куёви – forbes версияси бўйича бадавлат қозоғистонликлардир

Қозоғистон президентининг ўртанча қизи Динара Кулибаева ва унинг эри Тимур Кулибаев Американиннг Forbes журнали томонидан эълон қилинган миллиардерлар рўйхатида 194 та ...

Мажбурий меҳнат тақиқланди, энди ўқитувчилар сифатли ишласин!

Президентнинг Сирдарё вилоятидаги нутқи, Комил Алламжоновнинг баёноти ва бош вазир раислигида ўқитувчи ва шифокорлар, талабаларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйишга ...