Сурхондарёда ДХХ ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун муқаддам судланган Жонибек Азимов ва Нурали Худойбердиев қўлга олинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Иллюстратив фото

Мазкур шахслар ўзларини Давлат хавфсизлик хизмати идораларида ишлайман дея таништириб, одамларнинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларини олий ўқув юртига ўқишга киритиш, муддатли ҳарбий хизматга юбориш ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилиб келишган.

Лекин текин нон илинжида яшаган бу кимсаларнинг кейинги фириби иш бермади. Бу гал улар яна бир фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиш эвазига 2 млн 200 минг сўмни Термиз шаҳрида олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди. Маълум бўлишича, Ж.Азимов ва Н.Худойбердиев ушбу шахсни ишга жойлаш баҳонаси билан муқаддам ундан 3900 АҚШ доллари ҳам олишган.

Бундан ташқари, яна бир фуқарони “Миллий гвардия”га ишга киритишни ваъда қилиб, ундан 3300 АҚШ доллари миқдорида пул олишган.

Шунингдек, бошқа бир фуқаронинг фарзандини ДХХ Чегара қўшинларига ҳарбий хизматга киритишни ваъда қилиб, ундан 3 минг АҚШ доллари ва 6 млн 600 минг сўм олишган.

Терговолди суриштирув ишлари давомида Нурали Худойбердиевнинг яшаш жойи кўздан кечирилганда сохта ҳужжатлар, бланкалар ҳамда ҳарбий кийим топилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна «вақтинча прописка»: қачонгача сарсон бўламиз?

Пойтахтнинг «вақтинчалик» фуқаролари учун янгилик: энди «вақтинча прописка» учун туман ОВИРига эмас, ҳудудий шаҳар ички ишлар бўлимларига (ГОМ) мурожаат қилинг! (more…)

Apple хариди ўзбек олтинини шаффоф қиладими?

    Дунёга донғи кетган АҚШнинг Apple ширкати ўзининг iPhone, iPad, iPod, Mac ва Apple TV сингари маҳсулотлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтиндан фойдалангани ...

Қирғизистонда сайлов: ўзбекистон учун қайси номзод ғалабаси маъқул?

Қўшни Қирғизистон Республикасида бугун, 15 октябрь куни президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. 11 нафар номзод президентлик даъвогар, улардан 3 нафари, Омурбек Бабанов, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400