Гулнора Каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига доир, уларда раҳбарларнинг алмашгани, қолаверса, Гулнора Каримованинг зўрлик билан ўғриланиб кетгани ва энг охирги хабар — унинг ўз камерасида жонига қасд қилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати бу хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, замонавий ахборот тилида айтганда, “фейк” эканини билдиради. Буларнинг барчаси аниқ бир мақсадни кўзлаб амалга оширилаётган ахборот хуружларидир. Юртимиз аҳолиси ва айниқса, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлардан мазкур хабарларга ишонмасликни ҳамда бирон маълумот тарқатишдан олдин унинг нечоғли ҳақиқатга мослигини текшириб кўришлари ва аниқ далилларга асосланган ҳолда ахборот узатишларини сўраймиз.

Гулнора Каримованинг ўз жонига қасд қилгани масаласига келсак, маҳкума айни пайтда тинч ва хотиржам ўзининг ўталмай қолган жазо муддатини белгиланган умумий колонияда белгиланган тартибда ўтамоқда. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ, айни пайтда Г. Каримова соғ-саломат.

Сурайё Раҳмонова, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тилини билмаган амалдор ёхуд муаммонинг илдизи қаерда?

1989 йилнинг 21 октябр​ь. Яна оз муддатдан сўнг,  «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилин​ганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий ...

Дилмурод раҳматуллаев ўзига нисбатан бўхтон бўлаётганини айтди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев видеомурожаат қилди. У ўз мурожаатида унга нисбатан тарқалаётган хабарларни “уюштирилётган бўхтонлар” деб атади ва бу ...

Милиция қр собиқ муфтийсининг қўшхотинлик ҳақидаги баёнотини ўрганмоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон собиқ муфтийси Чубак Жалиловнинг иккинчи никоҳи ва кўп хотинликка қилган даъватини ўрганмоқда. (more…)