Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади.

Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни қувонтиради. Қад кўтараётган биноларни кўриб, фарзанларимиз уйли -жойли бўлишади, дея  қувончингизга қувонч қўшилади. Аммо , шундай ёнгинангизга қарасангиз, қувончингиз қанчалик катта ва самимий бўлмасин, таъбингиз хира тортади. Ахир кўзингиз чор атрофдан кўп қаватли бинолар қуршовида бўлган болалар майдончасига тушди-да. Майдонча ўралган темир тўртбурчак панжаралар аллақачон олиб кетилган. Ўғирлаб дейишга негадир тил бормайди. Ёнига тортилган сим турларининг ҳам бир қисми қаёққадир ғойиб бўлган, қолгани ҳам қай кунидир тортиб кетиш учун тайёрланган.

Ахир, болалар майдончаси  азим Тошкентнинг серқатнов кўчаларидан бирига шундай тегиб турган бўлса-я!

Иккинчи сурат ҳам пойтахтдан. Кўчага қўйган стулчасини  олиб кетаверишганидан безор бўлган  бир инсон охир-оқибат навбатдагисини қулфлаб қўйишга мажбур. Ҳар куни ҳам янги стул олиб, чиқариб қўявермайсиз-да!

Биз шу ерда  юртдошларимизнинг юқоридаги келтирганимиз  воқеа-ходисаларга  фикрларини келтириб ўтирмасликга қарор қилдик. Баъзи бир мутасаддиларнинг, мухолифат доим тирноқ  тагидан кир излайди, демасликлари учун. Аммо , фактлар сизнинг сиёсий кўз-қарашларингиз билан ҳисоблашмайди!

Ихтиёр бизда бўлганида, биз киммиз, бизга нима бўлаяпти, деб юртдошларимиз орасида кенг қамровли сўровнома ўтказган бўлардик. Сўровнома натижаларини эса кенг жамоатчилик иштирокида оммавий ахборат воситаларида муҳокама қилардик.

Сабаби, ўзлигимизни англамасдан туриб, болалар майдончаларини ҳам, уйимиз олдидаги стулчамизни ҳам  қулфлаб қўйишдан қутула олмаймиз.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамиятимиздаги энг катта ижтимоий иллат нимада?

Сўнгги вақтда ижтимоий ҳаётдаги энг йирик ёки энг муҳим муаммолар деб турли хил муаммолар кўрсатиляпти. Айниқса, юксак маънавиятни ўзига байроқ қилиб олганлар арзимаган ...

Болалар боғчасидаги каъбанинг макети атрофида айланган воқеани милиция тергов қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳридаги болалар боғчасида Каъбанинг макети атрофида айланиб юрган болалар ҳолатини текширилмоқда. Бу ҳақда Боткен ...

Ўзбекнинг олдида икки хил йўл туради

Биринчиси — “ўзбекона” ҳаёт тарзи. Бирор чиройли касб эгаси бўлиб, ота-онаси, оила аъзолари, қариндошлари билан бирга (ёнма-ён) яшаш; қариндошлари билан яқин алоқаларни, ...