Москва бозорларида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган ўнлаб мигрантлар қўлга олинди

Москва полицияси махсус кучлари ва миграция хизмати «Садовод» бозори ҳамда «Москва» савдо марказида кенг кўламли рейд ўтказди, деб ёзади «Кун.уз» нашри.

Фото: by_naikon/ instagram.com

Хабарларга кўра, «бир неча ўнлаб мигрантлар ушланди, улар мамлакатда бўлиш тартибига риоя қилингани, шунингдек, бир қатор жиноятларга алоқадорлик бўйича текширилмоқда».

Россия агентликларининг маълумотларига кўра, 11 март куни эрталаб тахминан соат 5:00лар атрофида полиция ва миграция хизмати вакиллари ичида бўлган юзга яқин автобус бозорларга келган. Полиция бозорни ўраб олган ва унга одамларни киритмаган.

«Ахбор» тожик агентлиги хабарига кўра, полиция рейдининг асосий мақсади катта миқдорда пул ювишда гумонланаётган бозор раҳбарларини қўлга олиш эди.

Полиция ва миграция хизмати ходимлари, бозор раҳбарларидан ташқари, оддий мигрантларни ҳам қўлга олишган.

Баъзи ОАВ хабарига кўра, бу рейдлар 8 март куни Москванинг Марьино туманида меҳнат мигрантлари ўртасида рўй берган оммавий тартибсизликлардан кейин ўтказилди. Оммавий муштлашувлар вақтида ўқотар қуролдан уч киши яраланди.

Бундан олдин, Москвада ўзбекистонлик икки мигрант полициячилар томонидан калтаклангани хабар қилинганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атамбоев: ақшнинг ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ...

Талабанинг ўзбекистон президентига мурожаати: “менинг диний ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклаб беринг!”

Диний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга; ...

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...