Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатини топширганини эълон қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни республика телеканаллари жонли эфирида халққа мурожаат қилиб, президентлик ваколатини топширганини эълон қилди. Бу ҳақда  Казинформ агентлигига асосланиб «Газета.uz» ёзмоқда.

«Мен президент сифатидаги ўз ваколатларимни тўхтатишга қарор қилдим», — деди Нурсултон Назарбоев.

20 мартдан президентлик ваколатини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни Нурсултон Назарбоев жонли эфирда имзолади.

Мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажаришни Сенатнинг 65 ёшли раиси, муқаддам бош вазир ва ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият кўрсатган Касим-Жомарт Токаев ўз зиммасига олади.

«Ишонаманки, Токаев — айнан шу киши бугун Қозоғистонни бошқаришни ишониб топшириш мумкин бўлган одам», — деди Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида.

Назарбоевнинг ўзи Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Жорий йилда 79 ёшни қарши олган Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи ва ягона президенти. Республика мустақиллиги қўлга киритилган 1991 йилдан буён бир неча марта ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Жумладан, 2015 йилда ўтказилган охирги сайловда 97,75 фоиз овоз тўплаган. Унинг амалдаги президентлик ваколати 2020 йил апрелида тугаши лозим эди.

2007 йилда парламент унга биринчи президент сифатида чекланмаган миқдорда президентликка номзодини илгари суриш ваколатини берди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда владимир путинга “қабр тоши” қўйган яна бир активист ҳибсга олинди

12 март куни Набережние Челни шаҳар суди Владимир Путинга «қабр тоши» қўйилган акцияда иштирок этган фаоллардан яна бир — 32 ёшли Николай Переседовни ҳибсга олди. Бу ҳақда ...

Шавкат мирзиёев тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 27 сентябрь куни ...

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...