Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА Қрим агентлигига хабар қилди, деб ёзади UZ24 сайти.

Иллюстратив фото

“Зори России” санаторияси яқинида объект қурилиши билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлашган ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 нафар киши заҳарланди. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас”, – деб таъкидлади Ялта мэри.

Унинг сўзларига кўра, заҳарланган шахслар санаторий ишчилари эмас.

““Зори России” қишки даврда санатория таъминотини сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда, шунинг учун бошқа объектлар қурилишида ишловчи Ўзбекистоннинг 600 нафар фуқаросига хоналар тақдим этди”, – дея қўшимча қилди  Алексей Челпанов.

Заҳарланган шахслар Ялта шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ироқ курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида ...

Испания қуролли кучлари тарихида илк марта аёл киши генерал бўлди

56 ёшли Патрисия Ортега Гарсияга генераллик унвонининг берилиши қиролликнинг вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланди, деб ёзмоқда " ЎзА" нашри. Ортега бундан ўттиз йиллар ...

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...