Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилди. Натижада унинг жойлашган манзили аниқланди ҳамда у билан консуллик ходимлари учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарида айтилади.

Ушбу Ўзбекистон фуқаросининг хабар беришича, у 2018 йилнинг июнь ойида Наманган шаҳридаги никоҳ агентлиги воситасида ХХР фуқароси Яо Венхао билан танишади ҳамда ваъдаларига ишониб расмий никоҳни қайд этгандан сўнг Хитойга турмуш ўртоғининг ёнига учиб кетади. Унинг сўзларига кўра, етиб борганидан буён оғир ижтимоий шароитда яшаган, унга овқат беришмаган, уришган, таҳқирлашган ҳамда паспортини олиб қўйишган. У ўзига етказилган азиятларга чидолмай бир неча марта қочишга уринган.

Полиция бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган суҳбатдан сўнг Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага топширилган. 28 март куни Пекин шаҳри орқали учган авиарейсда аёл Тошкентга етиб келди.

Бошқа мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари билан содир бўлган бу каби фактлар ягона эмаслигини инобатга олиб, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларига узоқ муддатга хорижий давлатга борганда Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик ҳисобида туришни ҳамда бу каби ва бошқа мураккаб ҳаётий вазиятларда уларга мурожаат қилишни қатъий тавсия этади. Бундай ҳолатларда миллий паспортни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Олмаотада майдонда турган одамларга пулемотлардан ўқ узишни бошлашди. ўлганлар ва ярадорлар бор

Олмаотадаги Республика майдонидаги қуролсиз одамларга қарата ўқ отила бошланди. Майдонда аввал турли норозилик намойишларида қатнашган фаоллар турарди. Бу ҳақда Озодликнинг ...

Тошкентда йўлларини назорат қилиш учун иккита вертолёт сотиб олинади

ИИББ йўлларни вақтинча ҳарбий вертолётда назорат қилади. Кейинчалик ушбу мақсад учун махсус вертолётлар сотиб олинади. Ички ишлар вазирлиги йўллардаги вазиятни назорат қилиш ...