Қачонгача ўзбек аёллари ўтин учун кетмон чопади?

Айтишларича, жанубий вилоятларда фермерлар мавсумий ишчиларни ёллай бошлабди. Очиқроғи, кетмончи хотин-қизларга ярим-бир гектардан ғўза майдонлари бўлиб берилмоқда, деб ёзади телеграмдаги  “Холис фикр”  канали.

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, деганидай бу йилги бу тадбирнинг ҳам фарқли томонлари йўқ. Қишлоқ аёллари чекига тушган шу майдонда энди ерни ёриб чиққан чигитларни папалаб парваришлаб беради.

Бошлаб ягана қилади. Чигит қуюқроқ чиққан бўлса, ниҳолларни яна бир сийраклатиб чиқади. Кейин чопиққа тушади, ғўзалар то шоналагунича камида 4-5 марта кетмонда тагини юмшатади. Буларнинг орасида бегона ўтларни ўриб чиқади. Ҳатто, чеканка қилиш ҳам қиз-жувонларнинг гарданига тушган.

Шунча ишга қанча ҳақ олади, дерсиз. Ҳеч қанча, умуман, пул олишмайди, десам ишонасизми?! Ғўзапоя учун ишлашади! Сал виждони қийналган айрим фермерларгина икки қулоқ ниҳолни даромад манбаига айлантириб бергани учун гектарига атиги 60-100 минг сўм ҳақ беришар экан, холос. Бу ҳам ойига эмас, бутун мавсум учун! Қойилмисиз?!

Томошанинг қизиғи кузда бўлади. Фермер тракторида «корчевка» қилиб бергани учун хотин-халажнинг ўтинига ҳам кўз тикади. Ҳар гектаридан 24 қатордан ғўзапоя олиб қолиб, униям пуллайди. Инсоф ҳам керак-да, жаноб фермер! Лекин бу гапни ҳеч ким айтолганича йўқ. Кўкламдан кузгача кетмон чопган, ўтини юлган аёлларнинг ўзлари ҳам. Қандай айтсин?! Олис юртларга етиб борган газ қишлоққача етолмаётган бўлса, қиш давомида кўмир тугул, унинг кулиниям кўрмаётган бўлса…

Қишлоқ хўжалигидаги бу каби меҳнат шаклини тарих фанларида ҳижжалаб ўқиганимиз зодагон ва қуллар муносабатига ўхшатаман. Бу ҳол яна қанча давом этаркан-а? Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртдаримиз ҳуқуқини етарлича ҳимоя қилолмаётган мутасаддилар ҳеч бўлмаса қишлоқ аёлларини озгина қўлласа, бўлмасмикан?! Ёки Хотин-қизлар қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу ҳолдан бехабарми?! Бунга ишониш қийин-ов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...

Сом курси долларга нисбатан кўтарилди, сўм эса яна қадрсизланмоқда

Бугун 3 октябрь кунидан бошлаб доллар курси Қирғизистон миллий валютаси сомга нисбатан бир кун ичда 32 тийинга арзонлаган. Улуттук(миллий) банкнинг маълумотида, кеча ...

Тожикистон президенти абдулла арипов, абдулазиз комилов, зокиржон алматов, исмоил жўрабеков ва шерали жўраевни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини Тожикистон давлат мукофотлари билан тақдирлади. Бу ҳақда кун.уз Тожикистон етакчисининг матбуот ...