Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод туманида фуқаро А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу хонадон аслида фуқаро А.И.га тегишли бўлиб, у ерда ҳеч ким яшамаслиги, балки тахминан 2018 йилнинг январь ойидан ушбу хонадонда тадбиркорлик мақсадида балиқ кўпайтирилиши, бу ерда марҳум А.Х. ва вояга етмаган фуқаро К.Ш. норасмий равишда ишлаб келишганлиги маълум бўлган.

10 апрель куни ҳовлида ҳеч ким бўлмаган пайтда, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, К.Ш. қасддан ўлдириш мақсадида, шу ерда бўлган болға билан А.Х.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, ўлдирганлиги, сўнгра жиноий изларини яшириш учун мурдани ҳовлидаги қудуқ ичига ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 11.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, А.Х.нинг ўлими 1 сутка аввал олинган оғир тан жароҳатлари натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.04.2019 йилда Яшнобод туман прокуратураси томонидан вояга етмаган К.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ЖПКнинг 345-моддасига асосан тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲТБга юборилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. К.Ш. тегишли процессуал тартибда ушланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамиятимиздаги энг катта ижтимоий иллат нимада?

Сўнгги вақтда ижтимоий ҳаётдаги энг йирик ёки энг муҳим муаммолар деб турли хил муаммолар кўрсатиляпти. Айниқса, юксак маънавиятни ўзига байроқ қилиб олганлар арзимаган ...

Ўзбекистонда ўқитувчиларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди

Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди. Олий, биринчи ...

Россия мактабларида тарих дарси 1-синфдан бошлаб киритилади

Россия мактабларида тарихни ўқитиш биринчи синфдан бошланади. Бу ҳақда таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди. “Тарихий қадриятларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ...