Ўзбекистон ва Грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда авиакомпанияга таяниб “Kun.uz” хабар берди.

Қатновлар ҳафтасига 2 марта, сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвалга асосан бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 – Тбилиси 18:30
Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 – Тошкент 23:50

Жума: HY-745 Тошкент 08:00 – Тбилиси 10:40
Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 – Тошкент 16:00

Парвозлар замонавий Airbus-320 самолётларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Грузия авиация маъмуриятлари мамлакатлар ўртасида авиақатновни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказганди.

СССР парчаланганидан сўнг икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов ҳам тўхтаб қолган. Бугунги кунда парвозлар учинчи давлатлар орқали йўлга қўйилган ва Тошкентдан Тбилисига сафар учун минимал вақт саккиз соатдан ортиқни ташкил этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда сайлов: ўзбекистон учун қайси номзод ғалабаси маъқул?

Қўшни Қирғизистон Республикасида бугун, 15 октябрь куни президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. 11 нафар номзод президентлик даъвогар, улардан 3 нафари, Омурбек Бабанов, ...

Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. ...

Милиция қр собиқ муфтийсининг қўшхотинлик ҳақидаги баёнотини ўрганмоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон собиқ муфтийси Чубак Жалиловнинг иккинчи никоҳи ва кўп хотинликка қилган даъватини ўрганмоқда. (more…)