Корея Республикаси президенти Ўзбекистонга келди

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Бугун Корея Республикаси президенти Ўзбекистон бош вазири ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, икки мамлакат ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг музокаралари 19 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қазақстан халық банкі» forbes рейтингидан жой олди

«Қазақстан Халық Банкі» акциядорлик жамияти Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг йирик компаниялари йиллик рейтингидан ўрин олди. Қозоғистон банки ушбу ...

Хитой ўзбекистонда гўшт-сут кластерини ташкил этишга 100 миллион доллар ажратади

Хитойнинг DELMOR компанияси Жиззах вилоятида гўшт-сут кластерини ташкил этиш учун 100 млн. доллар сармоя киритади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатиб ўтилди, ...

Туркия ва россия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олди

Россия Молия вазирлиги ва Туркия ғазначилик ва молия вазирлиги ҳисоб-китоб ва тўловларни миллий валютада амалга ошириш тўғрисида битимни имзолади. Бу ҳақда РИА ...