Ўзбек муҳожирларининг аҳволи жуда аянчли

Мен умрининг ўн йилларидан ортиғини Россияда мусофирликда ўтказаётган инсон сифатида шуни айтмоқчиманки, давлатимиз мусофирлар масаласини тезроқ ҳал қилмаса бўлмайди.Йўлларда оловда қолаётган, музлаб қолаётган, ўзини ҳимоя қилолмай изсиз ғойиб бўлаётган,оғир шароитларда ишлаб томдан тушиб кетаётган, оёқ-қўлини турбинка олаётган,ёки совуқ,зах ва заҳарли ишларда ишлаб соғлиги ишдан чиқаётган одамларимиз сони кўпайса,кўпаймоқдаки, ҳечам камайгани йўқ.

Нега одамларимиз бораверади,айб ўзларида,биров мажбурлаяптими,бормасин, дерсиз.Ҳа, ўйнаб келишга бораётганлардан кўра, йўқчилик мажбур қилиб кетаётганлар кўп. Нега одамларимиз ҳужжатга тўланувчи ойлик тўловлар, ижара ҳақлари, иш жойларидан рус давлатига тўловчи давлат солиқ тўловлари ва яна қанчадан-қанча майда-чуйда харажатлар бўлишига қарамай русга оқиб келаверадилар? Чунки, мажбурлар. Четга бормасин, дейиш бу қорнинг очқасаям овқат ема, дейиш билан баробар. Одамлар ўзи қийналса чидар, лекин оч ўтирган чақалоғи, бемор ётган онаси, операция қилиниши зарур бўлган боласи, қарзини сўраб келган танишининг кўзига қаролмаганидан ҳам четга кетиши мумкин-да.

Очиғини айтадиган бўлсам, давлатимиз кўряптики, бу масалани бир ўзи ҳал қилолмаяпти. Бизда иш йўқ, русда эса ишчи кучи йўқ. Ёки юртбошимиз келиб мигрантларни йиғиб уларнинг дардларини ўз қулоғи билан эшитиб, ўз кўзи билан кўришлари керак, фуқаролари қай шароитда яшаяпти, билишлари керак. Катта залларда муҳожирлар билан очиқча мулоқот ўтказсинлар бир бор. Керак бўлса бу ишга Путинни ҳам чақириб икки давлат бошлиқлари мигрантлардан ҳақиқий аҳволни биргаликда эшитиб кўриб, айланиб юриб билсинлар. Ана шунда масала ойдинлашиб иккала давлатдагилар ҳам ўйлашиб бир қарорга келишармиди,аҳвол ўзгарармиди, дейман-да.

Мен доим бу ерда қийналиб ишлаб юрган ватандошимни кўрганимда,қанийди,катталаримиз бу аҳволни келиб кўрсалар эди,балки ўз кўзлари билан кўрганларида аҳвол ўзгарармиди, деб ўйлайман. Ютубда кўриш ё бировнинг оғзидан эшитиш барибир бошқача,ҳақиқий вазиятга гувоҳ бўлиш бутунлай бошқача менинг назаримда.
Шундай қилиб, кўряпмизки,бир неча ўн йиллардан бери барибир Россиядан ризқ териб ейишга мажбур бўляпмиз, шунинг учун президентимиз мусофирлар учун рус президенти билан келишиб ўз халқига алоҳида шароитлар яратиб беришлари шарт. Бўлмаса,халқимиз ўта ачинарли аҳволда хорликка юз тутди.

Руслар ўзбек деса кўча супурадиган, идиш-товоқ ювадиган,қанақа паст иш бўлса қиладиган, меҳнати эвазига ҳаққини бермасангиз ҳам ҳеч ким ҳимоя қилмайдиган беқадр бир миллат деган тасаввур шаклланиб бўлди. Ҳеч ким индамаса,бизни ҳимоя қилмаса, кўчаларда тинч юролмайдиган, иш жойларимизда хавфсирайдиган, болалари мактабларда ўқийдиганлар то боласи уйига соғ-саломат келгунча ташвишланадиган бўлди. Ҳа, мен осмондан олиб гапирмаяпман бу гапларни.

Яқинда Якутияда бўлган муҳожирларга қарши уюштирилган норозилик норозилик митингини эшитгандирсиз? Бозорларга бостириб киришиб муҳожирларни иш жойларида сотиб ўтирган мевалари билан уришганини, магазинларда қийнашганини, муҳожирлар йўловчиларни автобуслардан тушириб юборишганини,ҳайдовчиларни тўхтатишганидан хабар топгандирсиз?

Агар ҳукуматимиз зудлик билан бу масалани ҳал қилмас экан, Россия ичида катта қонли тўқнашувлар келиб чиқиши мумкин. Чунки маҳаллий аҳолига биз айрим ватандошларимизни деб, ўта маданиятсиз, ахлоқан бузуқ одамлар бўлиб кўриниб, нафрат уйғотиб бўлганмиз. (Далилим бўлмаса,гапирмасдим!) Шундай экан, токи, айнан мана шу масала ҳал бўлмас экан, бизни телевизорда ёки ОАВларда чиқиб олиб биз жаннатда яшаяпмиз, биз тинчмиз, дейишга ҳаққимиз йўқ. Чунки бизни қалбимиз нотинч, биз эртага боламнинг келажаги нима бўларкин, ёки мусофирдаги яқинимнинг аҳволи қандай кечаётганийкин, соғ-саломат уйга борармикинмиз, деб хавотирланаверамиз.


Муаллиф:Лола Лола

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирилиши керак бўлади

Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ...

Фарҳод эрманов хоразмликлар билан бамаслаҳат иш қилишга ваъда берди

Президент танқиди ва талабидан сўнг Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам жамоатчиликка юзланиб, йўл қўйилган хато-камчиликлари учун узр сўради. У Урганч туманидаги ...

Тошкентда 52 ёшли шахсни боши ва қорин қисмига уриб-тепганлиги боис касалхонада вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки шахснинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати  хабар берди. 2019 йил 12 август куни соат 01:00 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400