Ўзбекистонда ўқитувчиларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди

Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди.

Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси ҳамда олий ёки ўрта махсус маълумотга эга умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи логопеди, логопедия шахобчаси мудирларига малака тоифасига кўра соатбай ўтилган дарслари учун базавий лавозим маошининг 1,20 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.

Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталари таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, авваллари соатбай ҳақ тўлаш миқдори аниқ миқдори кўрсатиб келинган ва уларнинг миқдорини ўзгартириш учун ҳар гал алоҳида ҳужжат қабул қилинган.

Янги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари фоизда белгиланди. Бу эса ўқитувчиларнинг базавий лавозим маоши ошганда, соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг ҳам ошишига олиб келади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғузор туманида гўдак 4 млн сўмга баҳоланди

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. ...

Тошкентда талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватдан ўзини ташлади

27 март куни кечқурун тахминан 22:00 атрофида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлаган. Бу ...

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400