Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш ЙҲХХ ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Kun.uz” нашри ёзмоқда.

Тадбирда генерал Алматов ЙҲХХ соҳасидаги, умуман ички ишлар тизимидаги бир қатор масалаларга тўхталиб ўтди ва шунингдек ўз нутқида ҳодимларини порахўрликдан тийилишга чақирди:

-Албатта, ишингиз қийин, маошингиз балки етарли эмасдир. Лекин ҳеч қачон порахўрликка берилманг. Сизларнинг орангиздан кимдир йўл тўсиб, пора талаб қилиши – пасткашлик. Сизларни беобрў қилишга ҳаракатлар бўлмоқда, видеога тушириб интернетларга чиқарилмоқда, атайлаб пул ташлаб қўйишга уринишлар қайд этилган. Буларга қарши курашилади, яқиндан бошлаб ҳар бирингизда боди-камералар бўлади ва бу сизларнинг ижтимоий ҳимоянгизга хизмат қилади. Шунингдек маошларингизни ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аммо пора олиш кечирилмайди ва бу жуда уят!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Xabar.uz: “улкан бир фитна қурбони бўлиш арафасидамиз”

2017 йилнинг 20 декабрь куни «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали тест режимида иш бошлади, 27 декабрдан эътиборан эса расман ОАВ сифатида фаолият юритиб келмоқда. Нашр ўз ...

Ўзбекистонда президент тақиқига қарамай ўқитувчилар ҳамон пахта терими ва мажлисларга жалб қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан таъқиқланганига қарамай, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини пахта ...

Ўзбекистон аҳолиси 2019 йилда 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди. Бу рақамлар Давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400