Грин Кард сўнги умиди бўлган халқим…

Сўнги йиллардаги бир трендни машхурлашиб бораётганини хеч сезяпсизми? Ҳа бу Грин Кард. Грин Кард бу ҳар йили АҚШ томонидан ўтказиладиган лоторея ўйини, бунда ғолиб чиққанларга АҚШ томонидан қонуний яшаш ва ишлаш хуқуқи берилади. Хар йили бир неча юзминглаб (балки вполне миллион) ватандошларимиз ҳам қатнашишади шу лотореяга. Нима учун йилдан йилга бу лотореяда қатнашадиган ватандошларимиз кўпайиб кетяпти? Статистика жуда қўрқинчли мен сизга айтсам. Агарда шу лотореяда қатнашганки хар бир Ўзбекистон фуқароси ютганида эди, юртда фақат мансабдорлар қолар эди холос. (Хотя бунга ҳам не уверен)

Ўзбек… Ҳамма нарсага чидаган, эртанги кунга умид билан яшашдан чарчамайдиган беғубор ўзбегим… Россияда миллатчиларни хожатхонасини тозалаган, ойлигини 4 дан бир қисмини солиқ қилиб тўлаган, Туркияда касал кампирларни боққан, БАА да танасини сотган, Кореяга ишга кетиш учун эса, Россияда қор кураб топиб келган пулларини пора тариқасида ўзбекка берган ўзбегим…

Хозир сизга классик ўзбек мигрантини портретини чизиб бераман. Россияда ишлаган, документсиз юргани учун депорт қилинган, кейин Туркияга ишлагани кетган, у ерда эркакларга яхши иш йўқ экан деб қайтиб келган, кейин қарз ҳавола қилиб, мол холини сотиб Кореяга ишлашга бориш учун “Ишни кўзини билувчи” маразга “Муомаласини” қилган. Кореяга ишлагани кетган, бир икки сўм пул орттириб келган, уй қилган, тўй қилган… Кейин яна қийинчиликлар бошланиб (Чунки такси қилиш учун машина сотиб ола олмаган) бу орада Россиядаги депорти очилиб, қор курайдиган лопаткасини елкасига олиб яна Россияга кетяпти, чунки набиралар катта бўлишяпти, тўй қилиши керак…

Лекин энг қизиғи шу юқорида лента каби айланиб ўтган 5-8 йилни ичида у ҳар йили Грин Кард лотореясини ўйнаган. Нега? Чунки бу лотореяда қатнашиш учун диплом керак эмас, қўлингда хунаринг бўлиши ҳам шартмас, сени хечким хижоб ёки соқолинга қараб танламайди, “муомала” сўрамайди, прописканг қани демайди, вилоятдан келганинга қараб муомала қилмайди. У ерда ҳаммани шанси тенг, юқори малакали инженернинг ҳам, калхоздаги Матқовулнинг ҳам…

Бу лотореяни қизиқ томони, бунда масалан инглиз тилини сув қилиб ичиб юборган, фикру ҳаёли АҚШга кўчиб кетиш, у ерда буюк бизнес империяга асос солиш планларини калласида пишириб юрган йигит эмас, маҳалладан ташқарига чиқмаган, Грин Кардни эса ўртоғини юр бориб келайлик Гринкардхонага (рўйхатдан ўтказиб берувчи шоввозлар. Уларга ҳали қайтамиз) деган гапига қизиқиб, бирга бориб ўзича ўйнаб келган Ғишмат ютиб олиши мумкин.

Одамлар нега ўйнашади буни? Сабаби оддий, инсонлар ҳамиша эртанги кунга умид билан яшашади, ниманидур кутиб яшайди. Ҳаётимизнинг маъноси ҳам шунда. Грин Кард ўйнаб қўйиб Россияга кетади, қор кураётганида ҳаёлига Флоридада, Маями Бичда Тони Монтанани кўйлагидан кийиб олиб, кабриолетда юргани келади. Бу унга умид беради. Хар йили ўйнайверади чиқмаса ҳам. Чунки уни бошқа умиди йўқ. Инсон ўз ватанида қийналмасдан, адолатсизлик, порахўрлик, ишсизликка учрамаса, дўстини тўйига тўёна бериш учун кимдандур қарз сўрамаса, боласини роддомдан олиб чиқиш учун, бошқа аёлларни эрлари карнай сурнай там Микки Мауслар, лимузин, видеосъемкалар билан олиб чиқиб кетишаётганини кўриб ўтирган ўз аёлини ҳам ўксимасин деб, никох узугини сотиб бўлсада, у ҳам шу ишларни қилиши керак бўлмаса, ишлаб топган ойлигидан озиқ овқатдан бошқа нарсаларга ҳам етса, ўйнармиди шу лотореяни? Менимча йўқ. Ҳа бўлганида ҳам бу даражада катта масса ўйнамас эди.

АҚШ га рахмат. Грин Кард ўйнатиб ҳар йили минглаб фуқароларимизни ўз бағрига олиб, иш уй жой билан таъминлашдан ташқари, ҳаттоки шу Грин Кард ўйновчилар учун, ўша лотореядан рўйхатга ўтиш пунктлари очиб бизнес қилаётган уддабуронларга ҳам иш топиб беряпти. Хар йили Ноябр ойида қаерга тош отсанг, ойнасига “Грин Кард регистрация” дейилган қоғоз ёпиштирилган бинога тегади. Масштабни қанчалигини тушуняпсизми? Қадамингда шунақа конторалар фаолият юритса ҳам, аниқ уларни ҳаммасида очередь ҳам бўлса керак. Янгқишлахдан Матқовул Грин Кард ютибди дейишса, янаги йил вес Янгқишлах ўйнайди лоторея. Тем более Матқовул тушмагур АҚШда океан бўйида очкиларни тақволиб, тушган расмлари келгач…

Бизда шундоқ ҳам каллали ёшларни аксар қисми Грин Кард ўйнамасдан ҳам бошқа программалар билан четга кетишяпти. Ўша давлатларни иқтисоди, илм фани, инфраструктурасини гуллатишяпти. Бу Грин Кард орқали эса биз йилдан йилга баааарча фуқароларимизни кўчиб кетишига эришсак керак бу туришда… Аэропортни светини ким ўчириб кетаркин…

Хурматли раҳбарлар, АҚШга кўчиб кетаётганлардан валюта кутманг, улар ўз оилаларини ҳам олиб кетишади. Туп қўйиб палак ёзади. Ўзбек мехнаткаш, мехнатдан қочмайди, сувоқчи бўлса ҳам иш берувчини кўнглидагидай ишлайди. Шунга яраша хаққини олиб яхши яшайверади. Оиласини олиб боргач эса, онда сонда ёшлиги ўтган қишлоқ хавоси, онаси ёпган иссиқ нон, дўстлари билан рамазон айтганлари, свет ўчиб қолганида шам ёқиб оила даврасида кулишиб ўтирган пайтларидан бошқа, уни соғинадиган нарсаси қолмайди ватанда. Зеро, Ватанни киймати – сен у ердан бошқа жойлардагига нисбатан адолат кўпроқлигини кўришингдир. Ватанни қиймати, сен у ерда бошқа жойлардагига нисбатан мухаббат кўпроқлигини кўришингдур. Агар ватан, химоя, адолат ва мухаббатдан холи бўлса, фуқаролар мусофирга айланиши муқаррардир.

Nurbek Alimov
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ноннинг нархи ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда нон нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тўғри.уз" парламентдаги манбасига таяниб хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, ноннинг нархи яқин вақт ичида 1500 сўм ...

Деҳқонобод тумани ҳокими зоир алиқуловга  полковник унвони топширилди

Қашқадарёда 2 сентябрь куни ўтказилган вилоят ИИБ тизимда фаолият юритувчи ходимларни тақдирлаш маросимида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга полковник унвони ...

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...