Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Жой номларини ўзгартириш керак экан, бу ишни топонимистларга, тилшуносларга, этнограф ва тарихчиларга қўйиб беринг. Ҳадеб жой номларининг ўзгартирилиши тарих ва анъананинг йўқ қилинишига олиб келади.

Нимани назарда тутаётганимни тушунгандирсизлар. Андижон вилоятининг Бўз тумани номи ўзгартирилармиш. Бўстон деб.

Жой номларини қарта аралаштиргандай алмаштиравериш — Совет давридан қолган ёмон мерослардан бири. Совет даврида жой номларининг ўзгартирилиши сиёсатнинг муҳим қуролларидан бири бўлган. Биринчидан, бу билан хонликлар даври анъаналаридан узилишга ҳаракат қилинган. Иккинчидан, Совет даври идеологиясини жой номларида акс эттиришга ҳаракат қилишган. Шу боис революция оталарининг номлари жуда кўп шаҳар ва колхозларга берилган. Совет даврининг яна бир ўзига хос жиҳати — қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, янги шаҳар ва қишлоқлар қуриш, янги ерларни ўзлаштириш эди. Шу сиёсатни акс эттириш мақсадида ҳам Ўзбекистон харитаси Бўстон, Гулистон, Баҳористонларга тўлиб кетган. Яъни, биз чўлни гулистонга айлантиряпмиз дейишмоқчи.

Бугунги Ўзбекистонда жой номлари илгаригидек кучли идеологик қурол эмас. Лекин Ўзбекистон совет даври инерцияси бўйича шу сиёсатни юргизишда давом этмоқда. Нурафшон, Баҳористон, Бўстон ва ҳоказо “чиройли” номлар “юртимизда амалга оширилаётган ободончилик ишларини” акс эттириши керак, ғояга кўра. Лекин совет давридаги топонимик сиёсатнинг бугунгисидан фарқи мана шунда — совет даврида реал тарзда янги ерлар ўзлаштирилган, янги шаҳарлар қурилган. Ҳозирги Ўзбекистоннинг вайрона аҳволдаги чекка-чекка туманларига жимжимадор номларнинг берилиши эса одамларнинг руҳини кўтармайди, аксинча, уларни масхара қилишга ўхшайди.

Дарвоқе, совет давридаги идеологик клишеларга ҳозир яна бир стереотип қўшилган: “хунук” жой номларини алмаштириш. Бу ҳам амалдорлар масаланинг моҳиятидан нақадар узоқлигини кўрсатади. Ҳар бир жой номи — бу алоҳида тарих, у шу жойнинг тарихини акс эттирадиган гувоҳликдир. Жой номи “хунук” бўлмайди, шунчаки номнинг асл маъноси унутилган бўлади. Аммо давлат амалдори буни қаердан билсин? У кўзига “хунук” кўринган нарса аслида бошқача мазмунга эга бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўрмайди, жой номларининг асл аҳамиятини тушунмайди.

Хуллас, жой номлари — бу тарихий ёдгорлик, халқнинг ўтмишига алоқадор гувоҳликдир. Уларни ўзгартириб юбориш бир-икки кишининг (у ким бўлишидан қатъий назар) хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиши керак эмас. Буни халқнинг ўзи, энг камида профессионал олимлардан ва халқ вакилларидан иборат махсус тузилмалар хал қилиши лозим.

Эльдар Асанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Агар халқ қашшоқ бўлса…

Ўзингиз ўйлаб кўринг... Инсоният тарихида диктатурага асосланган тизимларда нима учун халқ қашшоқ бўлган, хаттоки катта табиий бойликларга эга мамлакатларда ҳам? Бу давлатни ...

Ука учун сиёсий фаол ака айбдорми?

Рўзибой Азимий   Ўтган 27 йил давомида боёқуш ўзбек нималарни кўрмади, нималарни бошдан кечирмади? Ўша турғунлик йилларида Ўзбек ўз юртида бек эмас, хўжайинига сўзсиз ...

Дунё бўйича 11 октябрь куни интернет ўз ишини тўхтатади

Мутахассислар роппа-роса бир ойдан кейин, яъни 11-октябрда интернет ўз иш фаолиятини тўхтатиши мумкин, деган фикрни илгари сурмоқда. Бу каби ноқулайликлар домен номлари ва ...