Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин? 

Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан ўз фикрини билдирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

«Ростини айтганда, Ўзбекистон автомобиль бозорида рақобатни ривожлантириш ҳақида гапиришаётганда асосан янги корхоналар ташкил қилишни назарда тутишлари мен учун тушунарсиз.

Бу катта хато. Биз яна бир нечта ишлаб чиқарувчиларга бардош бера олмаймиз! Улар бизга керак эмас! Бу соҳада кўлам ва миқёс эффекти ҳар қандай бошқа жойдан кучли ишлайди: кичик ҳажмдаги сотувларга эга бўлган ишлаб чиқарувчиларда муқаррар равишда юқори таннарх бўлади», – дея таъкидлаб ўтди у.

Иқтисодчининг фикрига кўра, ушбу бозорда монополияни йўқ қилиш учун импорт бўйича божхона тўловларини «оқилона» даражага тушириш керак. Шунда истеъмолчилар танловга, автомобилсозлик рақобатчиларга, бюджет эса бозордан даромадларга эга бўлади (ҳозирда импортнинг жуда кам миқдорлари туфайли деярли тўланмаётган божхона тўловлари).

«Фақат қимматбаҳо эҳтиёт қисмлар ва автомобиллар сотуви учун «шапкалар» орқали пул орттираётган коррупционерлар, шунингдек, рақобатли ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмайдиган самарасиз менежерларгина ютқазади», – дея ҳисоблайди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Amnesty international тошкентни нукусдаги воқеаларни холис тергов қилишга чақирди

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Нукусдаги воқеаларни чуқур, холис ва мустақил тергов қилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилотнинг ...

Яйра абдуллаева 88 ёшида вафот этди

Бугун ўзбек театрининг таниқли намояндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қўшни маҳалла”  телеграм канали ёзмоқда. 1930 йилда ...

Латвия совет ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича шартномадан чиқишга қарор қилди

Латвия парламенти 12-майда Россия билан Совет ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича шартномани бир томонлама тўхтатиб туриш ҳақидаги қонун лойиҳасини икки ўқишда маъқуллади. ...