Ўзбекистонликлар энди Россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси хизматлари кўрсатадиган корхоналар очиб, ишлатиб бўлмайди. Борлари ҳам ёпилади. Янги қонунга кўра, такси хизмати кўрсатадиган фирма фақат Россия фуқароси номига ва Россия фуқароси капитали ҳисобидан очилган бўлиши шарт. Бу ҳақда Думадаги транспорт ва қурилиш қўмитаси раҳбари Евгений Москвичев маълум қилди, деб ёзади “Зарафшон” нашри.

Унинг сўзларига кўра, энди такси фаолияти билан шуғулланадиган фирма Россия капитали ҳисобидан, фақат Россия фуқароси номига очилади. Шунингдек, энди Россия фуқароси бўлмаган шахслар таксичи бўлиб ишлай олмайдилар.

Кўпчиликка маълум, бугун Россиянинг турли шаҳарларида юртдошларимиз таксичилик билан шуғулланадилар. Янги қонунга кўра энди улар таксичилик билан шуғулланиш учун Россия паспортини олишлари керак. Акс ҳолда бошқа иш қидиришларига тўғри келади.

Яна бир ўзгариш бу машиналарнинг ҳолати бўйича бўлди. Энди қонунга кўра ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошган машиналарда такси фаолияти билан шуғулланиб бўлмайди.

“Бу ўзгаришдан мақсад мижозларга қулай ва сифатли хизмат қилишдир” дейди, Москивичев.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда Фото: Shutterstock Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ...

“янги қӯйлиқ” маҳалласи аҳлининг қувончи узоққа чӯзилмади

Жорий йилнинг ёз ойида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги "Янги Қӯйлиқ" маҳалласи ҳудудида кенг кӯламли ишлар бажарилди. Кӯп қаватли уйлар олдидаги асосий йӯллар асфальтланди, ...

Энди фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари пуллик хизматлар кўрсатади

ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини ...