48 фоиз россиялик фақат озиқ овқат ва кийимга пул топа олади

Тахминан 48 фоиз россияликнинг иқтисодий ҳолати фақат озиқ-овқат ва кийим сотиб олишга етади. Уларга бошқа каттароқ нарсаларга нисбатан тўлоқ қобилияти йўқ. Бу ҳақда Росстат таҳлилларига асосланиб, РБК ёзмоқда.

Таъкидланишича, бу каби оилалар ўзларига мебель, маиший техника, смартфон ва ҳоказо буюмларни сотиб олиш имконига эга эмас.
Росстат маълумотига кўра, кўпроқ ёш оилалар ва зарур иш стажига эга бўлмаган пенсионерлар мазкур муаммога кўпроқ дуч келмоқда.

Шунингдек, 15 фоиз россияликлар фақат зарур озиқ-овқатларни сотиб олиб, кийим-кечак ва коммунал тўловларни тўлашда қийинчиликка учрайди.

Аввалроқ, Россиядаги бор пул-маблағ бойликнинг қарийб саксон фоизи аҳолининг икки фоизини ташкил этувчи қатламга ўтгани хусусида хабар берилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтиёр шамуратов сергели тумани ҳокими бўлди

Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов ...

Хуршида тиллаевани алдашдими ёки ўзи адашдими?

Хуршида Тиллаеванинг ЎзАда чиққан сўзлари: «Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан» ...

Пандемия сабабли 195 млн киши ишсиз қолиши мумкин – бмт

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 2-чорагидаёқ 195 млн киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг пандемиядан кейин давлатлар иқтисодиётини тиклаш бўйича ...