Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий вафот этди

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий 67 ёшида вафот этди. 2011 йилги инқилобдан кейин ҳокимият тепасига келган сиёсатчи 2013 йилда ҳокимиятдан четлатилганди. Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган сиёсатчи навбатдаги суд йиғилиши вақтида оламдан ўтган.

Кун.уз сайтининг Reutersга таяниб ёзишича, Мурсий ўзи асосий айбланувчи бўлган жосуслик иши кўрилган Қоҳирадаги судда вафот этган. Суд мажлисидан кейин у ҳушини йўқотган ва жон берган.

Мурсий Фаластиндаги ҲАМАС ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ташкилотлари билан ҳам алоқадорликда айбланган.

Муҳаммад Мурсий 2012 йили Миср тарихидаги илк демократик йўл билан сайланган президентга айланган эди. У «араб баҳори» воқеаларидан кейин собиқ президент Ҳусни Муборак ағдарилгач ўтказилган демократик сайловларда ғолиб бўлганди – у «Мусулмон биродарлар» ҳаракати кўмаги билан ҳокимият тепасига келган эди. Орадан бир йил ўтиб, Мурсий ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган – 2013 йил июлида Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳукумат тепасига келган ва «Мусулмон биродарлар»ни террорчи ташкилот деб эълон қилган.

2015 йил апрелида Мурсий президентлиги вақтида намойишчиларни ҳибсга олиш ва қийноққа солишга буйруқ беришда айбланган, кейинроқ 2011 йилги қамоқдан қочиш ва ундан кейинги оммавий тартибсизликлар учун айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Кейинроқ ҳукм ўзгартирилган — Мурсий умрбод озодликдан маҳрум этилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина мудофаа вазири: ҳар куни юзлаб аскарларимиз ҳалок бўлмоқда

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников жанг майдонида ҳар куни 100 га яқин украиналик аскарлар ҳалок бўлаётганини маълум қилди. “Жанг майдонидаги вазият жуда оғир. Ҳар куни ...

Биз темурдан ленин ясамаслигимиз керак

Дундар Алпнинг «Шарқнинг энг буюк ҳукмдори — Темур» романи усмонли туркчадан Тоҳир Қаҳҳор ва Собир Сайхон таржимасида чоп этилди. Ушбу китоб юзасидан ёзувчи, халқаро Чингиз ...

Урушлар, касалликлар ёки табиий офатлардан ҳам хавфлироқ нарса маълум қилинди

Атроф-муҳит, жумладан сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади. Америкалик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400