Гулнора Каримова Ўзбекистон халқидан кечирим сўраб 1.2 млрд. долларини давлатга қайтарган

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова ўзининг Instagram саҳифаси орқали, онаси билан боғлиқ постни эълон қилди. Гулнора Каримова халқдан узр сўраб 1.2 млрд. доллар миқдоридаги пуллар давлатга қайтарилганини маълум қилган.

Имон Каримова ўз фикрларини қуйидаги аккаунт @gulnarakarimovaupdates орқали маълум қилган бўлиб, ҳозирда бу аккаунт мавжуд эмас.


«Бу менинг сўнгги олти йилдаги илк мурожаатим. Мен чин кўнгилдан барчага миннатдорчилик билдираман, менинг ҳозирги вазиятимни тушунганлардан миннатдорман», – дейилади мактубда.

Бу сўзлар Гулнора Каримова томонидан йўллангани ҳам айтилмоқда.

«Мен халқдан узр сўрайман»-деб таъкидлаган Гулнора Каримова. Шунингдек,  у аввалги қарорлари ва қилмишларини қоралайдиган даражада ўзгарганини таъкидлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилган.

«Биринчи сўровларданоқ маблағларим мамлакат ривожи учун хизмат қилиши мақсадида ҳамкорлик қилишни бошлаганман.

Бу пуллар Ўзбекистон учун наф келтирадиган лойиҳаларда салмоқли ўрин тутади, деган умиддаман. Прокуратура давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулк ва воситаларни аниқ ҳисоблаб бўлмаслигини даъво қилган бўлса-да, Ўзбекистон ҳудудидаги 1,2 миллиард доллар миқдоридаги шахсий активларим менга тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети учун ишлаётганини билдирмоқчиман. Бу ҳолат бир неча маҳаллий текширувлар давомида ўз тасдиғини топган», — дейилган баёнотда.

Манба:Жаҳон.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мени тожик халқини, миллатини ёмон кӯрадиган, уларнинг ривожланишини кӯролмайдиганлар тоифасига киритиб, миллатчиликда айблаётган қадрли дӯстларим, ассалому алейкум!

Мен миллатчи эмасман, аксинча қадимий ва кӯҳна тамаддун маскани бўлмиш Туронзаминда азалдан бир дарёдан сув ичиб, қӯни-қӯшни, қуда-анда бӯлиб яшаб келаётган, илдизи бақувват, ...

Ўзбек амалдорлари матбуот эркинлашаётганидан ваҳимага тушмоқдами?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиQO'RQMASLARImage captionМақоладан кейин мажбурий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчиларга ҳокимият мулойимроқ оҳангда иш бажартирмоқда. ...

Урушлар, касалликлар ёки табиий офатлардан ҳам хавфлироқ нарса маълум қилинди

Атроф-муҳит, жумладан сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади. Америкалик ...