Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига янги туғилган чақалоқни  ташлаб кетишди

Интернетда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топиб олингани ҳақидаги видео тарқалди.

Унда шифокорлар, ИИБ ходимлари ва бошқалар чақалоқни жонлантиришга уринаётгани тасвирланганди.

Чақалоқнинг онаси тасвири бозордаги кузатув камераларига тушиб қолган ва айни вақтда у қидирувга берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолингани ва унинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди. Маълум бўлишича, янги туғилган чақалоқ 2 июль куни Денов туманидаги «Лолазор» буюм бозори ҳудудидаги ҳожатхонадан топилган.

Ички ишлар органлари ходимлари ва тез тиббий ёрдам шифокорлари чақалоққа воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишган. Чақалоқ 2-сонли вилоят перинатал марказига оғир аҳволда олиб келинган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Шифокорлар кўрсатган тиббий муолажалардан кейин чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб турибди. Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан сунъий озиқлантирилмоқда. Чақалоқ жинси – қиз бола, оғирлиги – 3500 грамм, бўйи – 50 сантиметр.

Ҳозирда чақалоқ аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган. Шифокорлар чақалоқ ҳаёти учун курашмоқда», дея  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Фурқат Санаевга таяниб Kun.uz’ ёзмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарзандингиз ўқитувчи бўлишни истайсизми?

Усмон Шарифхўжаев, Таълим cифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари: (more…)

Кореяда ишлашни истайдиганларга синов кунини банд қилиш муддати маълум қилинди

Комплекс тест маркази Кореяда меҳнат фаолияти юритиш учун марказ сайтида синов куни ва вақтини банд қилиш муддатини эълон қилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари ...

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400